Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИ
2022-12-30 11:54:47 251
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 24-моддасидан 42-моддасига қадар Ўзбекистон Республикаси фуқарорларининг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий ҳуқуқлари келтириб ўтилган. Ушбу имтиёзлардан Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қондан ташқарига чиқмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин. Фуқаролар ўзларининг барча ҳуқуқларидан фойдаланишда давлат томонидан қўлланилган тартиб-қоидалрга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
Ҳуқуқлардан асосийси сифатида албатта биз Конституциямизнинг 24-моддасига эътибор қаратамиз. Ушбу моддада яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят эканлиги белгиланган.
Бундан ташқари, Конституциямизнинг 26-моддасида Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Конституциямизнинг 32-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади. Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.