Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҚУВА ТУМАНИ ҲОКИМИ ХАЛИМЖОН УМАРОВНИНГ ҚУВА ТУМАНИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЖОРИЙ ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ВА 2023 ЙИЛ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ЭНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРГА БАҒИШЛАНГАН МУРОЖААТНОМАСИ
2023-01-28 12:36:25 806
Ассалому алайкум, Қадрли Депутатлар,
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ўтган давр мобайнида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим қарор ва қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Шунингдек, юртбошимизнинг Олий Мажлисга ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимиз тараққиётининг ҳар бир соҳасини чуқур таҳлил этиб, келгусидаги устувор вазифалар, юксак мақсадларни белгилаб берди.
Мазкур қарор ва қонун хужжатлари ҳамда мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, туманимизни 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди.
Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари,
Рухсатларингиз билан дастурда белгиланган биринчи йўналиш, Макроиқтисодий кўрсаткичларни таъминлаш, бюджет тушумлари, “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминаш шу орқали камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш йўналишида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ахборот берсам:
2023 йилда макроиқтисодий кўрсаткичларни барча йўналишлар бўйича ортиғи билан бажарилишини режалаштирганмиз.
Режага асосан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини 702 млрд, 200 млн.сўмга (107,5 %),
қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулот хажмини 2 трлн 278 млрд.сўмга (108,1 %),
қурилиш ишлари хажмини 334 млрд.сўмга (112,7 %),
хизматлар кўрсатиш ҳажмини 756 млрд.сўмга (130 %) етказиш режалаштирилган.
Бюджет тушумлари бўйича.
Туманимизга 2022 йилда, йиллик бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари бўйича жами 94 млрд, 800 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, амалда 106 млрд, 700 млн.сўм маблағлар туширилиб, белгиланган режа 113 фоизга ёки 11 млрд 900 млн.сўмга ортиғи билан бажарилди.
2023 йилда бюджет тушумларини 105 млрд.сўмга етказишни режалаштирганмиз.
Маҳаллий бюджет даромадлари бўйича.
2022 йил учун маҳаллий бюджет бўйича 72 млрд.
800 млн.сўм режа белгиланиб, амалда 80 млрд. 600 млн.сўм маблағ туширилиб, белгиланган режа 111 фоизга ёки 7 млрд.
800 млн.сўмга ортиғи билан бажарилди.
2023 йилда маҳаллий бюджет тушумларини
80 млрд.сўмга етказишни режалаштирганмиз.
Аҳоли бандлигини таъминлаш шу орқали туманимизни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича.
Туманда 65 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларда 46 178 та хонадонлар ҳамда ушбу хонадонларда
267 706 нафардан зиёд фуқаролар истиқомат қилади.
Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 138 522 нафарни, иш билан банд аҳоли сони 101 913 нафарни, хорижга ишлаш учун кетганлар 12 806 кишини ташкил этмоқда.
Келгуси йилда туманимизда жами 3 496 нафар (умумий ўрта таълим мактабларидан 1 647 нафар, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларидан 1 849 нафар) битирувчи ёшларнинг меҳнат бозорига кириб келиши, хориждан қайтиши кутилаётган 6 540 нафар мигрантлар, харбий хизматдан қайтадиган 230 нафар, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиши кутилайтган 60 нафар ҳамда ҳозирда мавжуд бўлган
9 990 нафар ишсизларни ҳисобга олган ҳолда 2023 йилда жами
20 316 та янги иш ўринларига эҳтиёж мавжуд.
Юқоридагиларни инобатга олиб келгуси 2023 йилда
35 094 нафар аҳоли бандлигини таъминлашни режалаштирганмиз. (2022 йилда 28 116 та)
Жумладан:
Иқтисодий комплексда - савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ва бўш иш ўринларини тўлдириш ҳисобига- 8 684 та;
Қурилиш комплексида - қурилиш объектларида ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналарида – 1 295 та;
Инвестициялар комплексида - инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига – 2 815 та;
Туризм ва маданият йўналишида - 510 та;
Қишлоқ ва сув хўжалиги комплексида – 22 210 та
(10 сотихдан 1 гектаргача деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш, пиллачилик, таморқа хизматлари).
“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали тадбиркорликни ривожлантириш.
Маҳаллаларда кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги дастурларда давлат ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида, 2023 йилда жами 61,5 млрд.сўм (2022 йилда 57,5 млрд.сўм) имтиёзли кредитлар ажартишни режалаштирганмиз.
Ушбу кредитлар эвазига 3 000 дан зиёд иш ўринлари ташкил этилади.
Шунингдек, жорий йил давомида жами 640 та (2022 йил 534 та) янги кичик бизнес субъектларини ташкил этишни режалаштириб олдик.
Ушбу режага асосан хар бир маҳалла кесимида кичик бизнес субъектларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар режасини ишлаб чиққанмиз.
Ушбу субъектларни ташкил этиш эвазига 1 800 дан зиёд иш ўринлари ташкил этиш ҳамда янги ҳизмат ва ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.
Бундан ташқари, 1 млрд. 200 млн.сўм субсидиялар ажратиш ҳисобига 150 нафар ишсиз, кам таъминланган фуқароларнинг бандлиги таъминланади.
Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари,
Рухсатларингиз билан дастурда белгиланган навбатдаги йўналиш, Инвестицияларни фаол жалб қилиш, ҳудудий экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳаллий саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ахборот берсам:
Жорий йилда туман саноатини ривожлантириш бўйича икки йўналишдаги Инвестиция дастурларини ишлаб чиқдик:
- биринчи йўналишда, қиймати 300 млн. сўмдан юқори бўлган (ўрта ва йирик) умумий қиймати 1 трлн 224 млрд.сўмлик 113 та лойиҳалар (2815 янги иш ўринлари) аниқланди. Бунда, саноат йўналишида қиймати 625 млрд 500 млн.сўм бўлган 40 та лойиҳаларда 1 546 та иш ўринлари яратилади;
- иккинчи йўналишда микролойиҳалар бўлиб, қиймати
352 млрд 400 млн.сўмга тенг 562 та лойиҳалар ҳисобига
3368 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Бунда саноат йўналишида қиймати 100,1 млрд.сўм бўлган 85 та лойиҳаларда 1140 та иш ўринлари яратилади.
Натижада, 2023 йилда биргина саноат йўналишида жами қиймати 651,3 млрд. сўмга тенг 125 та ҳудудий лойиҳалар ҳисобига 2236 та янги иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз.
Мазкур Дастурни ишлаб чиқишда Мухтарам юртбошимизнинг мурожаатномасида белгиланган, яъни ҳар бир туманга
40-50 млн.доллар хусусий инвестицияларни жалб қилинишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумот учун: 2022 йилда туманда 22 та лойиҳада қариийб 23,0 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди.
Ҳурматли депутатлар,
2022 йилда тумандаги 488 та саноат корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 616,0 млрд. сўмни, ўсиш суръати 105,9 фоизни ташкил қилган. Саноат корхоналари экспорти хажми 15,8 млн. АҚШ Долларни ташкил этган.
2023 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмларини кескин ошириш мақсадида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ишчи гуруҳи билан биргаликда барча саноат корхоналари мавжуд имкониятлари ҳамда қувватлардан фойдаланишдаги муаммолари ўрганиб чиқилди.
Натижада, жорий йилда туманда 752,5 млрд. сўмлик ёки
2022 йилга нисбатан 112,1 фоиз кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш мумкинлиги аниқланди (2022 йилга нисбатан
136,5 млрд. сўмга кўп).
Бу кўрсаткичга қуйидагилар ҳисобига эришиш мумкин:
1) 70 фоиздан кам қувватда ишлаётган 2 та йирик корхоналарни қувватини ошириш ҳисобига 257,3 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш;
2) мавжуд корхоналарда янги қувватларни ишга тушириш ҳисобига 15 та корхоналарда 4,7 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
3) Давлат ҳамда ҳудудий инвестиция дастуридаги охирги йилларда ишга тушган, паст қувватда ишлаётган 11 та лойиҳалар қувватларини ошириш ҳисобига 46,3 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш;
4) 2023 йилда ишга тушадиган қиймати 651,3 млрд.сўмлик
125 та саноат лойиҳалари ҳисобига 346,7 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
2023 йилда саноат ҳажмини ошириш учун кичик саноат зоналари имкониятларидан алоҳида фойдаланилади.
а) Қува туманида саноат зоналари ҳисобига жорий йилда ишлаб чиқариш хажмини 752,5 млрд.сўмга ошириш режалаштирилган. Хусусан, 2022 йилда ишга тушган 4 та саноат лойиҳалари ҳисобига яратилган 9,5 млрд.сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари доирасида жорий йилда 8,1 млрд.сўмлик (тўлиқ қувватнинг 85%) маҳсулот ишлаб чиқарилди.
2023 йилда 41 та саноат лойиҳалари амалга оширилиши натижасида яратиладиган 57,2 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига 34,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига эришмоқчимиз.
б) Бундан ташқари жорий йилда саноат зоналарида бўш турган лотларда лойихалар жойлаштириш ҳамда янги “Тошховуз” кичик саноат зонасини ишга тушириш ҳисобига дастлабки
1,2 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.
Ҳурматли депутатлар, туманимизда ўтган 2022 йилда экспортёр корхоналар томонидан жами 38 млн.АҚШ долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
2023 йилда экспорт хажмини ошириб яъни 42 млн.долларлик махсулотларни экспорт қилишни режалаштирганмиз.
Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари,
Санаб ўтилган кўрсаткичларга эришилишида қуйидаги масалаларни ҳал этилиши зарур бўлади:
Туман ҳудудида ягона юқори кучланишли “Л-Қува”
110 кВ.ли электр энергияси тармоғига уланган бўлиб, мазкур тармоқда узилишлар кўп бўлаётганлиги оқибатида тадбиркорлик субъектларига бир қатор ноқулайликлар туғилмоқда. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун, мавжуд 35/10 кВли “Сойгузар” нимстанциясини 110/35/10 кВли нимстанциясига айлантириш ҳамда 1,5 км узунликдаги 110 кВли ҳаво тармоғи қуриш зарур бўлмоқда.
Шунингдек, туманимиз асосан мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган туманлар қаторида бўлиб, ўтган 2022 йилда қарийб 37,0 млн.доллар экспорт амалга оширилган. Лекин, мева қабул қилиш пунктлари тарқоқ ҳолда бўлиб, маҳсулотларини асосан махалла ва аҳоли хонадонларида қабул қилиниб, экспортга тайёрланмоқда. Тумандан ўтувчи 4R112 Фарғона-Андижон йўли бўйида Раста МФЙ ҳудудида “Олтин хумо” фермер хўжалиги ҳисобидаги ғалла ва пахта майдонидан 15 гектар ер майдонини ажратиш орқали ушбу жойда “Экспорт маркази”ни ташкил этиш хисобига туманимиз экспорт хажмини келгусида
100,0 млн.долларга етказиш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини марказлашган ҳолда экспортга чиқариш ҳамда қўшимча 1 та меҳмонхона, 5 та хостел, 3 та автомобилларга техник ҳизмат кўрсатиш, 32 та савдо, 6 та умумий овқатланиш, 10 та маиший ҳизмат кўрсатиш объектлари, 5 та совуткичли омборхоналар, 10 та қадоқлаш цехлари барпо этилади. Бу орқали қўшимча 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари,
Руҳсатларингиз билан дастурда белгиланган навбатдаги йўналиш яъни, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, кафолатли сув билан таъминлаш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилиган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида ахборот берсам.
Пахтачилик соҳасида:
Қува туманида 2022 йилда 6 225 гектар майдонларга чигит экилиб, ушбу майдонлардан 22 630 тонна (102,4%) пахта хом ашёси етиштирилиб, ҳосилдорлик ўртача 36,4 центнерга етказилди.
Шунингдек, пахта етиштиришда ҳосилдорликни ошириш учун 800 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилган бўлиб, ушбу майдонларда ҳосилдорлик 45-55 центнергача етказилди.
2023 йилда туманда 5 900 гектар майдонларга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонлардан 22 100 тонна пахта хом ашёси етиштириб, ўртача ҳосилдорликни 37,5 центнердан оширишни мақсад қилганмиз.
Ғаллачилик соҳасида:
2022 йилда 5 755 гектар майдонларга бошоқли дон экилиб, ушбу майдонлардан 46 788 тонна ялпи ҳосил етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик 81,3 центнерга етказилди. Шундан, 12 312 тонна давлат хариди учун етказиб берилган.
2023 йил ҳосили учун 241 нафар фермер хўжаликларининг
5 500 гектар майдонга, шундан 139 гектар очиқ ва 5 361 гектар ғўза қатор орасига бошоқли дон экилган бўлиб, бугунги кунда белгиланган агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинмоқда.
Шунингдек, дон экиш билан бирга 300 кг.дан фосфорли (аммофос) минерал ўғитлар билан экилиб, пешма-пеш суғориш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда 1 000 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур тадбирларни ўз вақтида ва сифатли қилиб, амалга оширишган ҳолда келгуси 2023 йилда ғалладан 90 центнерга етказиб, 49 500 тонна бошоқли дон етиштириш режалаштирилмоқда.
Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари,
Мухтарам Юртбошимизнинг 2021 йил 24 февралдаги
ПҚ-5005-сон қарорлари билан Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Республикамизда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланган.
Мазкур стратегия сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган устувор йўналишлар бўйича вазифаларни амалга ошириш ҳамда асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришишга қаратилган.
Хусусан, туманда жами 26 211 гектар суғориладиган ер майдонлари мавжуд бўлиб, шундан 5 900 гектар пахта,
5 500 гектар ғалла, 14 231 гектар боғзорлар, аҳоли томорқалари ва бошқа ерларни ташкил қилади. Ушбу майдонларнинг
6 060 гектари Катта Фарғона канали орқали ва 20 151 гектари Жанубий Фарғона канали ва тик қудуқлар орқали таъминланади.
Суғориш учун талаб этиладиган сув миқдори 200,6 млн.м3 ташкил этиб, шундан жорийда ажратилган сув лимити
160,4 млн.м3 (68,1 %) бўлиб, етишмайдиган сув миқдори
40.2 млн.м3.ни ташкил қилмоқда.
Мамлакатимизда энг долзарб бўлиб келаётган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда инновация ва илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиб, самарали натижаларга эришишга қаратилган қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ўз самарасини кўрсатмоқда.
Хусусан, жорий йилда сув тежовчи технологияларини жорий қилиш ва ерни лазерли текислаш ишларини амалга ошириш ҳисобига 11 млн.м3, ирригация тадбирларини бажариш ҳисобига
10 млн.м3, ақлли сув ҳисоблагичлар ва рақамли технологияларни жорий қилиш ҳисобига 5 млн.м3, қўшимча агротехник тадбирларни ўтказиш ҳисобига 13 млн.м3 ҳамда тик қудуқлар қазиш ҳисобига
1,6 млн.м3 сувни ўрнини қоплаш кўзда тутилган.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда инновация ва илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида ўтган 2022 йилда туманда ички хўжаликлараро каналларга
779.4 млн.сўм маблағлар ҳисобига 45 та ақлли сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилган бўлиб, жорий йилда 2 млрд
112,1 млн.сўм маблағлар ҳисобига 122 та ақлли сув ўлчаш қурилмаларини ўрнатиш ҳисоб-китоб қилиниб, белгиланган тартибда давлат дастурига киритилган.
Бундан ташқари, туманда 2022 йилда сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, ирригация тармоқларини тозалаш ва таьмирлаш-тиклаш бўйича ҳам бир қатор ишлар бажариб келинмоқда.
Мухтарам юртбошимизининг 2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилда 658 гектар ғалладан ва 230 гектар бошқа йўналишлардан қисқартириладиган, жами 888 гектар ер майдонлари, аҳолига деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш учун ажратиб берилади.
Ушбу майдонларнинг 317 гектарига сабзавот, 100 гектарига полиз экинлари, 199 гектарига картошка, 131 гектарига дуккакли экинлар ва 141 гектарига мойли экинлар экилиши режалаштирилган.
Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари,
Рухсатларингиз билан дастурда белгиланган навбатдаги йўналиш яъни, аҳолини муносиб уй-жой билан таъминлаш ва яшаш шароитларини яратиш, коммунал соҳани ривожлантириш йўналишида амалга ошириладиган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида ахборот берсам.
Мухтарам юртбошимизнинг, ипотека кредити бозорини ривожлантириш, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тақдим этиш, хусусий пудрат ташкилотларини замонавий кўп қаватли уйлар қурилишига кенг жалб этиш бўйича белгилаб берган вазифа ва топшириқларига асосан туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан ўтган 2022 йил давомида, уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш бўйича фуқаролардан жами 169 та аризалар келиб тушган.
Шундан, 46 нафарига субсидия ажратиш бўйича ижобий хулосалар берилган, 123 та аризалар Низом талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли рад этилган.
Бундан ташқари, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 1 нафар фуқарога субсидия ажратилган.
Ушбу йўналишдаги ишларни тизимли давом эттириш, уй-жойга мухтож аҳоли қатламини уй-жой билан таъминлаш мақсадида, жорий йилда “Турк” МФЙ Мингчинор массивида, 140 та хонадонли 7 дона кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.
Хурматли депутатлар, туманимизда коммунал соҳани ривожлантириш йўналишида бир қатор ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Жумладан,
Ички йўллар бўйича:
Қува туманида жами бўлиб 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, 484 та кўчалар, 1 220 км ички йўллар мавжуд. Шундан 389 км ички йўллар асфалътлаштирилган, 662 км ички йўллар шағаллаштирилган, 169 км ички йўллар турпоқ йўл хисобланади. Жорий йилда республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 39 та маҳаллаларда жами 220 км ички йўллар асфалтлаштиришни режалаштирилган.
Электр таъминоти бўйича:
Туман аҳолисини электр таъминоти билан таъминланганлик даражаси 100 % ташкил этган бўлиб, ўтган 2022 йил давомида
6 та янги ТП ўрнатилди, 62 та ТП жорий таъмирланди, 25 км электр тармоқлари тортилди ва 167 км тармоқ жорий таъмирланди ҳамда 571 та таянч устурлар ўрнатилди. 2023 йилда электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида 7 та янги ТП ўрнатиш, 86 та ТП жорий таъмирлаш, 34 км тармоқ тортиш ва 220 км тармоқ жорий таъмирлаш ишларини режалаштирганмиз.
Ичимлик сув таъминоти бўйича:
Хозирги кун холатига туман ахолисини ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 54 % ташкил этган бўлиб, 2022 йилда 2 та ичимлик сув иншооти қурилди, 12 та ичимлик сув иншооти таъмирланди, 1 та ичимлик сув қудуғи кавланди, 4 дона сув насоси янгитдан қурилди, 16 та сув насоси таъмирдан чиқарилди, 5 та сув минораси жорий таъмирланди ҳамда 66 км ичимлик сув қувури тортилда ва бунинг натижасида 3 000 дан ортиқ хонадон ичимлик суви билан таъминланди.
2023 йилда туманимизни ичимлик сув таъминотини 80 %га етказиш мақсадида, 13 та махаллаларда 91 км ичимлик сув тармоқлари тортишни режалаштирганмиз.
Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари,
Рухсатларингиз билан дасутрда белгиланган навбатдаги йўналиш яъни, Ижтимоий соҳани ривожлантириш шу жумладан, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, ёшлар билан ишлаш, таълим сифатини ошириш ва “инсон капиталини” ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида ахборот берсам.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
19-январдаги 92-сонли “Махаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мақсадида тумандаги 65 та маҳаллада ёшлар етакчилари лавозими жорий этилиб, улар томонидан жойларда ёшлар билан ишлаш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Ёшлар баланси”, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари” асосида ёшлар билан ишлашнинг янги тизими йўлга қўйилди. Ушбу тизим асосида энг биринчи ўринда маҳалла-сектор-туман кесимида 16-30 ёшдаги 49 910 нафар ёшлар баланси шакллантирилиб, электрон платформага киритилди.
Ҳудудларда ўтказилган ҳатловлар натижасида маҳаллалардаги 7-30 ёшдаги 82 минг нафар ёшлар билан суҳбатлашилиб, 2 076 нафар ишсиз ва ижтимоий химояга муҳтож ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди ҳамда уларнинг
1 888 нафарига турли йўналишларда моддий ёрдамлар кўрсатилиб 2 млрд 894 млн.сўм маблағ ажратилди.
Бундан ташқари 303 нафар ёшларга ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун кўмаклашилиб 7,8 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари берилди, 932 нафар ёшларга дехқон хўжалиги билан шуғулланишлари учун 108,8 гектар ер майдонлари ажратилди.
Тумандаги халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумтаълим мактабларида таълим тизимида 2022-йил давомида бир қанча самарали ишлар амалга оширилди.
Жорий йилда таълим тизими ривожлантириш, таълим сифатини ошириш борасида қатор вазифалар белгилаб олинган.
Бугунги кунда таълим муассасаларида 3168 нафар педагоглар ўқувчиларга таълим-тарбия улашиб келишмоқда. Булардан, олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони 313 (9.9%) нафар, биринчи малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони 671 (21.2%) нафар, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони 776 (24.5%) нафар, тоифасиз олий маълумотли ўқитувчилар сони 783 (27.7%) нафар, ўрта махсус эга бўлган ўқитувчилар сони 260 (8.2%) нафар ва тугалланмаган олий маълумотли ўқитувчилар сони эса 365 (11.5%) нафарни ташкил этади. 2023 ўқув йилининг бахорда ва кузда бўлиб ўтадиган малака тоифа аттестатцияларида ўқитувчиларни иштирокини янада кўпайтириш орқали олий тоифали ўқитувчиларни 13% га, биринчи тоифали ўқитувчиларни 27% га, иккинчи тоифали ўқитувчиларни 28,5% га етказиб тоифасиз ўқитувчиларни сонини камайтириш режалаштирилган.
Ўқувчилар ўртасида фан олимпиадалардаги натижаларни яҳшилаш мақсадида ўқувчиларни 5-синфдан фанлар кесимида танлаб олиб дарсдан бўш вақтларида қўшимча шуғулланиши учун “Фан илғорлари” клуби ташкил этилади.
Таълим муассасаларини 2022-ўқув йилида 11-синфини битирган жами ўқувчиларнинг 27% олий таълимга қамраб олинган бўлса, 2023-ўқув йилида бу кўрсатгични 35%га етказиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун мактаблардаги психолог ҳодимлар хар бир ўқувчилар билан индивидуал сухбатлашиб анкета сўровномаларини олиш ишлари бошлаб юборилган. Бунинг натижасида ўқувчи ўз билимидан келиб чиқиб ўзи топширадиган олийгох хақида тўлиқ маълумотларни олади.
Жорий йилда 2 та 5,17-умумтаълим мактабларини мукаммал таъмирлаш бўйича таклифлар берилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун жами 9 млрд 825 млн.сўм маблағ сарфланади.
Қува туманида 20748 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд. Туманда 60 та Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 4 та Давлат хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 142 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Қамров кўрсатгичи
83 %ни ташкил этмоқда.
2023 йил давомида қамров кўрсатгичини 90 фоизга олиб чиқиш режа қилинмоқда. Бунда қамров даражаси паст бўлган Юзия, Кандабулоқ, Қалинпўстин, Намуна, Янгиҳаёт, Деҳқонобод, Қашқар, Туркравот, Гумхона, Иттифоқ, Янгиобод, Ифтихор, Найман, Гўзал, Ўзбекистон МФЙларда янги мактабгача таълим ташкилотлари очишга ташаббускорлар жалб этилади.
Инвестиция дастури доирасида 2 та, Обод Қишлоқ дастури доирасида эса 1 та Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. 3 млрд. сўмлик жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилаётган. Шунингдек тумандаги 25 та мактабгача таълим ташкилотларининг қўлбола усулда қурилган ошхоналари ўрнида замонавий ошхоналар қурилади.
Туман аҳолисига 428 ўринга эга 1 та марказий шифохона,
500 бемор қабул қилиш қувватига эга 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг 2 та худудий филиаллари, 8 та оилавий поликлиника, 7 та оилавий шифокор пунктлари, 1 та тез ёрдам станцияси бўлими, 17 та тез ёрдам шаҳобчалари ҳамда Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлик маркази тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилда тумандаги қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда оилавий шифокорлик пунктлари биноларини жорий таъмирлаш, беморларга қулай шароитлар яратиш, зарурий жиҳозлар билан таъминлаш, бир сўз билан айтганда тиббий ҳизмат сифатини янада ошириш чоралари кўрилади. Шунингдек, чекка ҳудудларга махалла тиббий пунктлари ташкилланиб контейнерлар қўйилади ва бу ерда аҳолига сифатли тиббий ҳизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари,
Рухсатларингиз билан дастурда белгиланган навбатдаги йўналиш яъни, Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш йўналишида 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ахборот берсам.
Хозирги кунда хар бир маҳаллада 8 нафардан иборат ишчи гурухлар ташкил этилиб “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи бўйича рўйхатлар шакллантирилмоқда.
2023 йилда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига 6000 дан зиёд ижтимоий химояга мухтож хотин-қизлар киритилиши режалаштирилган бўлиб, 1000 дан ортиқ хотин-қизлар ўзларини қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-хунарга ўқитилади.
500 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга паррандачилик, асаларичилик ва тикувчилик йўналишлари бўйича имтиёзли кредитлар ажратилади.
75 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси берилади.
30 нафар реблитация воситаларига мухтож хотин-қизларга реаблитация воситалари берилади.
Уй-жой таъмирига мухтож ҳамда ижара тўловини тўлашга қийналаётган 50 нафар хотин-қизларнинг уй-жойи тамирлаб берилади ва ижара компессацияси тўлаб берилади.
Боқувчисини йўқотган 2000 нафар,
Қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 500 нафар,
Ногиронлиги бўлган 900 нафар хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилади.
30 нафар хунарманд аёлларга хунармандчиликка аъзолик бадаллари имтиёзли тўлаб берилади.
Ижтимоий химояга мухтож олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 30 нафар хотин-қизларга контракт тўловлари имтиёзли тўлаб берилади.
Хотин-қизларни ижтимоий мослаштириш ва реаблитация қилиш марказлари фаолияти тубдан такомиллаштирилиб, хотин-қизларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.
1. Қува туманида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги 92-сонли “Махаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мақсадида тумандаги
65 та маҳаллада ёшлар етакчилари лавозими жорий этилди. Туманда 65 та маҳаллалар мавжуд бўлиб, 65 нафар (62 нафар эркак ва 3 нафари аёл) етакчилари иш фаолиятини олиб бормоқдалар.
Шунингдек, 30 нафари МФЙ биносида 34 нафари умумтаълим мактаб биноси ҳамда 1 нафари тадбиркорлик субъекти биносида алоҳида жойлаштирилган.
Шу кунга қадар туманда 19 та маҳаллаларда етакчилар бошқа ишга ўтган. Булардан “Сойкелди” маҳалла ёшлар етакчиси “Сойкелди” маҳалласи раиси лавозимига ишга ўтди, “Тахтакўприк” маҳалласи ёшлар етакчиси ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши Ижроия аппарати Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири лавозимига ишга ўтди. Янгиқишлоқ ва Пахтакор маҳалласи ёшлар етакчилари туман Ички Ишлар бўлимига ишга ўтди.
Маҳалладаги ёшлар етакчиларини сифат таркиби
Олий маълумотли - 52 нафар
Тугаланган олий – 10 нафар
Ўрта-махсус - 3 нафар
Ҳарбий хизматни ўтаганлик
Ойлик – 37 нафар
Йиллик – 10 нафар
Ўтамаганлар – 17 нафар
Ёш тоифасида
21-25 ёш - 16 нафар
26-30 ёш – 27 нафар
31-35 ёш - 22 нафар
35 ёшдан ошганлар – 2 нафарни ташкил этади.
ПҚ-92-сонли Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига жорий йилнинг 1 март кунига қадар Етакчилар учун қулай шароитга эга бўлган хизмат хоналарини ажратиш, моддий-техник жиҳозлар ва планшетлар билан таъминлаш вазифаси юклатилиб. Маҳалладаги ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини ортириш, фаолятини такомиллаштириш моддий теҳник базасини мустаҳкамлаш мақсадида энг аввало ҳар бир етакчилар алоҳида хона, жиҳозлар ва “Самсунг Галахй таб 7” планшетлари ҳамда 2022 йил 09 апрель куни туман ҳокимяти биносида туман 4 та сектор раҳбарлари, туман Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи иштирокида 65 та маҳалла фуқаро йиғинларидаги ёшлар етакчиларига энг сўнгги русумдаги компьютер жиҳозлари берилди.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида тумандаги 65 та маҳалладаги ёшлар етакчисиларига “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги тадбир иштирокчиларини тақдирлаш учун 274 млн 500 минг сўмлик совғалар олиб берилди.
Яна бир муҳим масала, “Ёшлар баланси”, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари” асосида ёшлар билан ишлашнинг янги тизими йўлга қўйилди. Ушбу тизим асосида энг биринчи ўринда маҳалла-сектор-туман кесимида 16-30 ёшдаги 49 910 нафар ёшлар баланси шакллантирилиб, электрон платформага киритилди.
“Ёшлар дафтари” жамғармаси
Маҳаллалардаги 7-30 ёшдаги 82 минг нафар ёшнинг бўш вақтини кўчама кўча маъзмунли ташкил этиш, 2 076 нафар ишсиз ва ижтимоий химояга муҳтож ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди ҳамда 1 888 нафар (78.5%) яъни
550 нафар Олий таълим ва профиссионал таълим муассасалари талабаларига 1 млрд 365 млн сўм белгиланган тартибда тўлаб берилган.
71 нафар ёшларга даволаниш харажатлари учун 290 млн 500 минг сўм,
37 нафар ёшларга бир марталик ёрдам пули учун 44 млн 120 минг сўм,
82 нафар ёшларни ҳайдовчилик гувохномаси учун 100 млн 700 минг сўм,
5 нафар ёшларни газ пайвандлаш касбига ўқитиш учун 4 млн 305 минг сўм,
35 нафар Харбий хизмат (СЧР) бадал пуллари учун 152 млн сўм,
61 нафар ёшларни ўзини-ўзи бандлиги таъминлаш мақсадида 197 млн сўмлик асбоб-ускуна олиб берилди,
60 нафар ёшга “Келажак касблари” лойиҳасида ўқишлари учун 44 млн 200 минг сўм
Ёшлар агентлиги Қува туман бўлими томонидан 241 млн 827 минг 498 минг сўм ажратилди,
- 39 нафар хайдовчилик гувохноси учун 43 млн 320 минг сўм,
- 36 нафар СЧР учун 198 млн 507 минг 498 сўм тўлаб берилган
“Келажак касблари” лойиҳасида тумандаги “Westin school” МЧЖ ўқув марказида ўқиётган 26 нафар ёшларни 6 ойлик ўқиш ҳаражатлари учун Ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппарати томонидан 137 млн сўм ажратилди.
Қува туманида 2022-йил давомида “Ёшлар дафтари” жамғармасида
2 млрд 894 млн маблағ шакиллантирилган шундан 1 млрд 323 млн сўм маблағ туман бюджети хисобидан ҳамда Туман ҳокими, туман ДХХ, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан Республика-вилоят жамғармалари ҳисобидан 1 млрд 571 млн сўм маблағлар ажратилишига эришилди.
Шу билан бирга 2022-йил давомида Республика туман/Шаҳар ҳокимликлари ТОП-10 рейтингида Тўлов контрактини тўлаб беришда юқори кўрсаткичда Қува тумани 5-ўринни эгалади.
Қува туман маҳалладаги ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган хатлов тўғрисида
Қува туманида жами хонадонлар сони 45 989 та (1-сектор 14 175 та, 2-сектор
10 519та, 3-сектор 10 089 та, 4-сектор 11 209 та)ни ташкил этади. Туманда 14-30 ёшгача бўлган ёшлар 66593 нафарни ташкил этади.
09.12.2022 йил хатлов ҳолатига кўра 65 нафар маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан 61 403 нафар (92.2%) (1-сектор 19 706 нафар, 2-сектор 13 940 нафар,
3-сектор 13 336 нафар, 4-сектор 14 421 нафар)ни ташкил этмоқда. Хатлов жараёнида 496 нафар (0.8%) (1-сектор 196 нафар, 2-сектор 126 нафар, 3-сектор 107 нафар,
4-сектор 73 нафар)ни Ёшлар дафтарига киришга тавсия этилган.
Шу кунга қадар, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида
6 та йўналишда 4 556 дан зиёд турли хил лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилиб, жами 72 471 нафарга яқин ёшлар жалб этилди.
Мисол учун:
- Маданият ва санъатни тарғиб қилиш йўналишида, 720 та тадбирларга 12 879 нафар ёшлар қамраб олинган.
- Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш йўналишида, 1704 та мусобақаларга 31 457 минг нафар ёшлар қармаб олинди.
- Ахборот технологиялардан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида, 302 та лойиҳа ва танловларга 7 578 нафар ёшлар қамраб олинган.
- Маънавият ва китобҳонликни тарғиб қилиш йўналишида, 757 та тадбирларга 12 205 нафар ёшлар қамраб олинган.
- Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида, 706 та ҳарбий ватанпарварлик фестивали тадбирларга 12 264 нафар ёшлар қамраб олинган.
- Тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш йўналишида, 367 та учрашув ва саёҳатларга 7 068 нафар ёшлар қамраб олинган.
Шу билан бирга, Қува туманида 15 та йўналишни ўз ичига қамраб олган “Беш ташаббус олимпиадаси” маҳалла, сектор, туман ва вилоят босқичлари ўтказилди. Мазкур олмпиада жорий йилнинг 5 апрелдан бошланиб “Беш ташаббус олимпиадаси”да жами 28 233 нафар ёшлар қамраб олинди.
Туманда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми тўғрисида
“Беш ташаббус олимпиадаси” 2-мавсуми доирасида Стол тенниси, Шахмат, Шашка, Волейбол, Енгил атлетика, Стритбол, Миллий кураш, Стреэт Воркоут, “Ёш китобхон”, Киберспорт, Халқ ва замонавий чолғу, Рақс, “Қувноқлар ва зукколар”, Заковат йўналишларида 36 612 нафар ёшлар онлайн рўйхатдан ўтишган.
1. Стол тенниси мусобақалари 4532 нафар қамраб олинди.
2. Шахмат мусобақаларида 1699 нафар ёшлар қамраб олинди.
3. Шашка мусобақаларида 5468 нафар ёшлар қамраб олинди.
4. Волейбол мусобақаларида 369 та команда 2214 нафар ёшлар иштирок этди.
5. Енгил атлетика мусобақасида 185 та команда 555 нафар ёшлар иштирок этди
6. Стритбол мусоқаларида 102 та команда 510 нафар ёшлар иштирок этди.
7. Миллий кураш мусобақаларида 158 нафар ёшлар иштирок этди.
8. Стреет Ворткоунт мусоқаларида 2813 нафар ёшлар иштирок этди.
9. Киберспорт мусобақаларида 6540 нафар ёшлар иштирок этди.
10. “Ёш китобхон” танловида 1652 нафар ёшлар иштирок этишди.
11. Халқ ва замонавий чолғу танловлари 2612 нафар ёшлар иштирок этди.
12. Рақс танловлари 2720 нафар ёшлар иштирок этди.
13. “Қувноқлар ва зукколар” танловлари 2799 нафар ёшлар иштирок этди
14. Заковат танловида 390 та жамоа 2340 нафар ёшлар иштирок этишди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” 2-мавсум доирасида ўтказилаётган тадбирларда
39 292 нафар ёшлар хамда 744 та командалар иштирок этди.
“Ёш китобхон” танлови 20-30 ёш тоифасида Қува МФЙ ёши Мирзажонова Гулбаҳор Вилоят босқичида фахрли 2-ўрин қўлга киритди.
Вилоят босқичида 6 та 1-ўрин, 8 та 2-ўрин, 4 та 3-ўринни қўлга киритишди.
Ёшларга кредит ажратиш
Жорий йилда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 303 нафар ёшларга
7,8 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Ер майдонлари ажратиш:
Туман ёшларига ер ажратиш юзасидан 932 нафар ёшларга (Шундан 1-сектор 350, 2-сектор 288, 3-сектор 212, 4-сектор 82 нафар), (шундан 550 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилга ёшлар) 108.8 га (шундан, Молий экинлар учун – 33,8 га, Картошка – 28,5 га ва Гул кўчатлар учун –46,5 га) ер майдонлари ажратилди.
КПИ
Тумандаги 65 та маҳалла ёшлар етакчиларини КПИ Рейтинг кўрсатгич ҳолати биринчи чорак бошида 20 та қизил, 29 та сариқ, 16 та яшил маҳаллалар рўйхатга кирган. 2022 йил 6 ой давомида амалга оширилган ишлар натижасига кўра, 13 та қизил ҳудуд сариқ ҳудудга (Пахтакор, Толмазор, Турк, Бойистон, Болалик, Сойгўзар, Юқори қўрғонча, Тожикқишлоқ, Мустақиллик, Ўрабоши, Султонобод, Қува ва Раста), 12 та сариқ ҳудуд яшил ҳудудга (Кандабулоқ, Байналминал, Қалунпўстин, Чилон, Пастки-Хўжа хасан, Қорашох, Оққўрғон, Сойкелди, Саноатчилар, Сўфи, Хонобод ва Дўстлик) ўтказилишига эришилган.
2022-йил 11 ой натижаси кўра 13 та қизил ҳудуддан 9 таси сариқ ҳудудга, 16 та яшил ҳудуд 29 та яшил ҳудудга ҳамда 4 та қизил худудни ташкил этмоқда.
Қува туманида ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар тахлили
Қува туманида 2022 йил 10 ой давомида 18-30 ёшдаги ёшлар томонидан 204 та (2021 йилда 170 та) 20 % га жиноят содир этилган.
Қува туманида 2022 йил 10 ой давомида вояга етмаган ёшлар томонидан 28 та (2021 йилда 17 та) 64.7 % га жиноят содир этилган.
Қува туманида 2022 йил 10 ой давомида 65 та маҳаллаларда яшовчи тарбияси оғир, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бор ёшлар сони.
Вояга етмаган 89 нафар
18-30 ёшлар 278 нафар
Профилактик ҳисобдаги ёшлар
Вояга етмаганлар 50 нафар
18-30 ёшлар 286 нафар
Қува туман маҳалладаги ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган хатлов тўғрисида
Қува туманида жами хонадонлар сони 45 989 та (1-сектор 14 175 та, 2-сектор 10 519 та, 3-сектор 10 089 та, 4-сектор 11 209 та)ни ташкил этади. Туманда
14-30 ёшгача бўлган ёшлар 66593 нафарни ташкил этади. 09.12.2022 йил хатлов ҳолатига кўра 65 нафар маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан 61 156 нафар (91.8%) (1-сектор 19 921 нафар, 2-сектор 13 726 нафар, 3-сектор 13 238 нафар,
4-сектор 14 271 нафар)ни ташкил этмоқда. Хатлов жараёнида 510 нафар (0.8%)
(1-сектор 199 нафар, 2-сектор 117 нафар, 3-сектор 112 нафар, 4-сектор 82 нафар) Ёшлар дафтарига киришга тавсия этилган.
2. Туман Халқ таълими йўналишида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган таклиф лойихалар билан таништирсам.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 3-февралдаги “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Ф-22-сонли фармойиши асосида Қува тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумтаълим мактабларида таълим тизимида 2022-йил давомида бир қанча самарали ишлар амалга оширилди.
Қува тумани халқ таълими бўлими тасарруфида жами 72 та (65 та умумтаълим мактаби, 2 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, 1 та БАМ ва 4 та хусусий мактаб) таълим муассасаси бўлиб, уларда бугунги кунда жами 42334 нафар ўқувчиларга 2986 нафар ўқитувчилар фаолият юритади.
Тумандаги таълим сифати паст бўлган “Қизил ҳудуд”даги 46 ва 54-умумий ўрта мактабларда таълим сифатини кўтариш мақсадида методик ёрдам бериш учун туман халқ таълими бўлими методистлари ва тажрибали ўқитувчилар ҳамкорлигида ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ишчи гуруҳи мактабда таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни ўрганган ҳолда, бартараф этиш юзасидан фанлар ва раҳбар ходимлари томонидан тегишли тартибда чора-тадбирлар ва йўл харитаси белгаланди. Мактабларда таълим сифатини кўтаришга таъсир этувчи энг муҳим омил бўлган педагоглар сифат таркибини яхшилаш мақсадида 46-умумий ўрта таълим мактабига
2 нафар, 54-умумий ўрта таълим мактабига 1 нафар олий тоифали педагоглар жалб қилинди.
Қува тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 67 та умумий ўрта таълим мактабларини 2019-2020-ўқув йилида 2881 нафар битирувчи ёшлар 11-синфни тамомлаган бўлиб, шундан 28 нафари “кумуш”, 7 нафари “олтин” медал, жами
35 нафар,
2020-2021-ўқув йилида 2822 нафар битирувчи ёшлар 11-синфни тамомлаган бўлиб, шундан 11 нафари “кумуш”, 41 нафари “олтин” медал, жами 52 нафар,
2021-2022-ўқув йилида эса 2648 нафар битирувчи ёшлар 11-синфни тамомлаган бўлиб, шундан 17 нафари “кумуш”,72нафари “олтин” медал,жами 89 нафарни ташкил этган бўлса,
2022-2023-ўқув йили учун олинган олтин ва кумуш медалларга буюртма натижаларига кўра 2826 нафар битирувчиларнинг 15 нафари “кумуш”, 91 нафари “олтин” медалга, жами 106 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медалларга даъвогардирлар.
2021-2022-ўқув йилида Қува туманида умумтаълим мактабларини жами
2648 нафар битирувчи ёшлар 11-синфни тамомлаган.
Ушбу битирувчи ёшларнинг бугунги кунга қадар 2468 нафарини (93.4%) бандлиги таъминланган.
Шундан,
- 783 нафари (29.6%) олий ўқув юртларига ўқишга кирган.
- 128 нафари (4.8%) хорижий олий ўқув юртларига ўқишга кириш истагини билдирган.
- 102 нафари (3.9%) техникум ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга кирдилар.
- 81 нафари(3.0%) турли юридик мақомига эга бўлган ташкилотларда ишга жойлаштирилди (буйруқ асосида);
- 493нафари (18.6%) устоз-шогирд асосида ҳунар билан шуғулланиб келаётганлиги ва ўз-ўзини банд қилиш тартиби асосида солиқ қўмитадан рўйҳатдан ўтиб, гувоҳнома олганлиги маълум бўлди.
- 205 нафари (7.7%) оилавий тадбиркорлик фаолиятинийўлга қўйган.
- 396 нафари (15%) бугунги кунда фанлар бўйича репититорлик курсларида шуғулланмоқда.
- 31 нафари (1.2%) бугунги кунда Мономарказларда хунар ўрганиш истагини билдирган.
- 57 нафари (2.2%) бугунги кунда Ҳарбий хизмат қилиш истагини билдирган.
- 85 нафари (3.2%) бугунги кунда Ҳайдвчилик курсларида ўқимоқда.
- 39 нафари (1.5%) бугунги кунда субсидия олиб фаолият олиб бормоқда.
- 180 нафари (6.7%) турли сабабларга кўра бандлиги таъминланмайди.(ногирон, турмушга чиққан, вафот этган ва бош.)
- 68 нафари (2.5%) нафари (турли сабабларга кўра хорижга ишлаш ва ўқиш учун кетганлардир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2021-йил 10-сентябрдаги 02-1/3022-хати ижросини таъминлаш, шунингдек, халқаро фан олимпиадаларининг саралаш босқичини ўтказиш ва Ўзбекистон терма жамоасини олимпиадаларга пухта тайёрлаш мақсадида асосий фан олимпиадасининг биринчи (таълим муассаса) ва иккинчи (туман) босқичларини сентябр-октябр ойларида ўтказилди. Вилоят босқичида 111 нафар туман босқичи ғолиблари иштироки таъминланди, натижаларга кўра иштирокчи ўқувчиларимизнинг 3 нафари Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Ўқувчи ёшлар ўртасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, уларни мукаммал ўзлаштириш ва тилга бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш учун ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021-йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сон қарори ижросини бажариш мақсадида туман халқ таълими бўлимимнг 2022-йил 2-апрел кунги 59-сонли буйруғи чиқарилиб, таълим муассасаларига етказилди. Буйруқ асосида 16-апрел куни тумандаги 49-умумий ўрта таълим мактабида 5-6-синф ўқувчилари иштирокида инглиз тили фанидан олимпиада ўтказилди.
Мазкур олимпиадада 145 нафар 5-6-синф ўқувчилари иштирок этишиб, ғолиб ўқувчилар туман ҳокими томонидан махсус дипломлар ҳамда 1-ўрин учун ноутбук,
2-ўрин учун телевизор, 3-ўрин учун телефон каби қимматли совғалар билан тақдирландилар.
Қува тумани ХТБ тасарруфидаги 2-умумтаълим мактабида ШАРДА номидаги олийгоҳ профессор ўқитувчилари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашув натижасига кўра 3 нафар ўқувчи олийгоҳга синов имтиҳонларисиз суҳбат асосида қабул қилинди.
Бугунги кунда туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактабларидан ўқитувчилар банки йиғиб олинди. Унга кўра 198 нафар рус тили, 264 нафар чет тили ўқитувчилари мавжуд. Шундан 234 нафари инглиз тили,
27 нафари немис тили ва 3 нафари франсуз тили фани ўқитувчиларидир. Чет тилини билиш даражаси бўйича таҳлил қилинганда 264 нафар ўқитувчидан 224 нафар ўқитувчилар (46 та халқаро, 40 та миллий, 35 нафарида тил билиш, 103 рус тили фан бўйича) сертификатга эга. Рус тили фани ўқитувчилари таҳлил қилинганда 221 нафар рус тили фани ўқитувчиларидан 109 нафар ўқитувчилар сертификатга эга.
Ушбу имкониятлардан келиб чиқиб тумандаги барча таълим муассасаларида чет тилларини ўргатиш бўйича қўшимча тўгараклар ташкил этилди.
68 та умумтаълим мактабларининг 7 таси (1,9,12,26,45,60-мактаб ва ХТ ва АФЎИМИлар) газ ва кўмир ёқилғиси ҳамда қолган 61 таси кўмир ёқилғисида иситилади.
Ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларининг 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ва барқарор ўтказишини таъминлаш мақсадида муассасаларда қуйидаги ишлар амалга оширилди жумладан
2022-2023-ўқув йили куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари учун жами 2622 тонна кўмир ёқилғиси режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда таълим муассасаларига 2622 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилган. Шунингдек, жорий йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 32 та таълим муассасасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, жами таълим муассасаларининг иссиқлик тизими учун 54 та янги замонавий иситиш қозонлари олиб келиб ўрнатилди. 3-мактабда 50 кв.м дераза ромларини алмаштириш, 4-мактабда 43 кв.м дераза ромларини алмаштириш, 32-мактабда 86 кв.м дераза ромларини алмаштириш, 5-мактабнинг 480 п/м иситиш тизими янгилаш ва
4 дона янги иситиш қозони ўрнатиш, 15-мактаб ошхонасининг 280 кв.м том қисмини таъмирлаш, 31-мактабда 156 п/м атроф девори қуриш, 65-мактабда 178 п/м атроф девори қуриш, 23-мактабда 24 п/м атроф девори қуриш ва ҳожатхонасини таъмирлаш, 16-мактабни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари амалга оширилди.
2022-йил Қува тумани халқ таълими тизимидаги жами 7 та умумтаълим мактабларида дастур дориасида қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилди.
Булар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январ кунги ПҚ-98-сонли қарорига асосан:
47-сонли умумтаълим мактабида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган жами 3690,7 млн.сўм эвазига пудратчи “Фарғона Кристал Қурилиш” ХК томонидан мавжуд 170 ўринли ўқув ва ёрдамчи биноларини мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 220 ўринли ўқув биноси қурилиши ишлари якунига етказилиб 100% га бажарилди.
Бугунги кунга қадар янги ўқув биноси қурилиши ишлари якунига етказилиб 100% га бажарилди. Мавжуд бинони таъмирлаш 100%га бажарилган.
56-сонли умумтаълим мактабида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган жами 7305,9 млн.сўм эвазига пудратчи “426-ХИКМК” МЧЖ томонидан мавжуд 500 ўринли ўқув ва ёрдамчи биноларини мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 330 ўринли ўқув биноси қурилиши ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар янги бино қурилишиишлари якунланиб 100% га бажарилди. Мавжуд бинони таъмирлаш ишлари 100 %га бажарилди.
“Обод қишлоқ” дастури асосида:
25-сонли умумтаълим мактабида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган жами 658,6 млн.сўм эвазига пудратчи “Марғилон Сарбор Қурилиш Таъмир” МЧЖ томонидан мавжуд 680 ўринли ўқув ва ёрдамчи биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилиб 100% га бажарилди.
29-сонли умумтаълим мактабида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган жами 1305,1 млн.сўм эвазига пудратчи “Марғилон Бинокор Таъмир Қурилиш” МЧЖ томонидан мавжуд 420 ўринли ўқув ва ёрдамчи биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилиб 100% га бажарилди.
57-сонли умумтаълим мактабининг мавжуд 160 ўринли ўқув ва ёрдамчи биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун Республика бюджети ҳисобидан жами 649,8 млн.сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун пудратчи этиб “Вера Макс Фергана” МЧЖ бириктирилган бўлиб, хозирги кунга қадар таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча дастурга асосан:
14-сонли умумтаълим мактабининг мавжуд 620 ўринли ўқув ва ёрдамчи биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун Республика бюджети ҳисобидан жами 4650,0 млн.сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун пудратчи этиб “Империал Повер Буилдинг” ХК бириктирилган бўлиб, бугунги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
52-сонли умумтаълим мактабига қўшимча 220 ўринли замонавий ўқув биноси қурилиши ишларини амалга ошириш учун Республика бюджети ҳисобидан жами 2640,0 млн.сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун пудратчи этиб “Кафолат” ХК бириктирилган бўлиб, бугунги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
Бўлим тасарруфидаги умумтаълим мактаблари томонидан 2022-йил давомида бир қатор ютуқларга ҳам эришилди. Жумладан:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022-йил 20-январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-96-сонли қарорида Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўзаро ҳамкорликда Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинларининг туман босқичида 3-умумий ўрта таълим мактаби 1- ўринни, 44-умумий ўрта таълим мактаби 2-ўринни, 1-умумий ўрта таълим мактаби 3-ўринларни эгаллаб вилоят босқичига йўл олдилар.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21-октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон ва 2020-йил 20-октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сонли Фармонлари, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасининг 2022-йил 01-августдаги 146-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбек тилим – ифтихорим” Республика эсселар кўрик-танловида тумандаги 67-мактабнинг 11-синф ўқувчиси 1-ўринни қўлга киритди вилоят босқичида иштирок этди.
-“5 ташаббус” доирасида 60-умумий ўрта таълим мактабининг 11-А синф ўқувчиси Ашурова Ибодатхон Илхомжон қизи “Баскедбол” йўналишида республикада 1-ўринни қўлга киритди ва “Зулфия” номидаги давлат мукофотига номзод кўрсатилди;
- жорий йил март ойида ўтказилган Бокс бўйича Республика биринчилигида тумандаги 5-сонли ўрта таълим мактаби 3-синф ўқувчилари Солихонов Хамидуллохон фахрли 1-ўринларни эгаллади;
- Тумандаги 46-умумий ўрта таълим мактабининг терма жамоаси Волейбол бўйича вилоятда 3-ўринларни эгаллади ва Миробиддинов Сайиджамол республикада фахирлий 1-ўринни эгаллади.
- “5 ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол тури бўйича 16-21 ёш тоифасида ўтказилган мусобақанинг Фарғона вилояти босқичида тумандаги
60-мактабнинг 2 нафар 11-синф ўқувчилари вилоят терма жамоаси таркибида 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг Республика босқичига йўлланма олдилар. Республика босқичи натижаларига кўра мактабнинг 11-синф ўқувчилари терма жамоасининг асосий таркибида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгалладилар ва Республика чемпиони бўлдилар. Уларга ушбу ғалабалари олий таълимга кириш имтиёзини туҳфа қилди;
- “5 ташаббус – санъат билан” фестивали доирасида мактаблардаги “Ёшлар театр студиялари” ўртасида Маҳмудхўжа Бехбудийнинг “Падаркуш” песаси асосида
9-11-синф ўқувчилари томонидан саҳна кўриниши намойиш этилиб, Фаcебоок ижтимоий тармоғининг “5 ташаббус мактабда” гуруҳига жойланди. Танлов натижаларига кўра 64-умумтаълим мактаби ўқувчилари ижросидаги саҳналаштирилган асар туман босқичида 1 ўрини қўлга киритиб вилоят босқичига йўл олдилар.
- “Ёш китобхон” Республика танловида 10-14 ёшлилар ўртасида 60-мактаб 10-синф ўқувчиси Йигиталиева Иродахоннинг вилоятда 1-ўринни олиб, Республикага йўълланма олд ва Республикада 2-ўринни эгаллади;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарори ижроси таъминлаш мақсадида 2022-йил давомида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида Чет тилини билиш даражаси бўйича Б2 21 нафар, C1 ва Cефр 40 нафар, Тесол 10 нафар, Аптис 26 нафар, ЭилТС 32 нафар, ТКТ 18 нафар ўқитувчиларда тегишли тест синовларидан ўтиб сертификатларга эга бўлдилар. Бундан ташқари, рус тили фани ўқитувчиларидан 108 нафари C1 даражадаги сертификатларни қўлга киритдилар.
- таълим сифатига таъсир этувчи асосий омиллардан бири бўлган педагог кадрлар сифат таркиби сезиларли даражада ошишига эришилди. Бунинг яққол мисолини, ўтган ўқув йилида ўқувчиларимизга 332 нафар (11,1%) жорий ўқув йилида 704 нафар (23,5%) биринчи малака тоифали ўқитувчилар дарс бериб келдилар. Шунингдек Халқ таълими вазирлиги томонидан кадрлар сифат таркибини яхшилаш бўйича белгилаб берилган режа графикка асосан 2022-йил якунига қадар олий тоифалилар улушини 15,1 % га, биринчи тоифалилар улушини 30,4 % га ошириш белгилаб олинди.
- Ўрни келганда айтиб ўтиш керакки, ўтган ўқув йилида туманимизда олий ва биринчи малака тоифали ўқитувчилари йўқ мактаблар сони 5 тани ташкил этган бўлса, жорий ўқув йилида мактаб раҳбарларининг ташаббуслари билан олий тоифали педагоглар 5 та мактабга жалб қилиниб, тумандаги 2 та мактабдан ташқари барча мактабларимизда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар билан таъминланишга эришилди.
Жорий ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган инглиз тили ва рус тили фани ўқитувчиларининг қарийб 36% ни миллий ва халқаро тил билиш сертификатларига эга бўлишди. (Ушбу кўрсатгич ўтган ўқув йилида 20% ни ташкил этган).
Бир сўз билан айтганда, туманда таълим сифатини янада ошириш бўйича кўплаб самарали ишлар амалга оширилганлигини ва бунинг натижасида ўтган ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилган умумтаълим муассасаларининг миллий рейтингида туманимиз вилоят миқёсида 9-ўриндан, 2021-2022 ўқув йили якунларида 4-ўринга кўтарилганимизда ҳам кўришимиз мумкин.
2023 йил қурилиш-таъмирлаш ишлари режаси:
5-сонли умумтаълим мактабининг мавжуд 630 ўринли ўқув ва ёрдамчи биноларини таъмирталаб ҳолга келганлиги сабабли, мукаммал таъмирлаш учун Республика бюджети ҳисобидан жами 4725,0 млн.сўм маблағ таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун таклиф этилган.
17-сонли умумтаълим мактабининг мавжуд 680 ўринли ўқув ва ёрдамчи бинолари таъмирталаб ҳолга келганлиги сабабли, мукаммал таъмирлаш учун Республика бюджети ҳисобидан жами 5100,0 млн.сўм маблағ таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун таклиф этилган.
Малака тоифа бўйича
Қува тумани халқ таълими бўлими тасарруфида жами 65 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 2 та айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолият юритади. Мазкур таълим муассасаларида жами (2022-2023-ўқув йили октябр ойи ҳолатига) 3168 нафар педагоглар ўқувчиларга таълим-тарбия улашиб келишмоқда. Булардан, олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони 313 (9.9%) нафар, биринчи малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони 671 (21.2%) нафар, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони 776 (24.5%) нафар, тоифасиз олий маълумотли ўқитувчилар сони 783 (27.7%) нафар, ўрта махсус эга бўлган ўқитувчилар сони 260 (8.2%) нафар ва тугалланмаган олий маълумотли ўқитувчилар сони эса 365 (11.5%) нафарни ташкил этади. 2022-йил октябр-декабр ойларида педагогларнинг малака тоифаларини ошириш мақсадида малака тест синовларига 900 дан ортиқ педагоглар ариза топширганлар.
Таълим сифатини ошириш учун халқ таълими бўлими томонидан қилинадиган ишлар
1. Умумтаълим мактабларида тахсил олаётган ўқувчилар билимини ошириш ва мустаҳкамлаш мақсадида синфлар кесимида ўтилган мавзулар бўйича хар 15 кунда мониторинг ўтказиб бориш, мониторинг натижаларини мандат тартибида эълон қилиб бориш, эришилган натижаларни 3 хил тоифага ажратиш 1-яшил 85-100 балл, 2-сариқ 70-85 балл, 3-қизил 55-70 балл. Юқори натижа кўрсатган ўқувчиларни рағбатлантириб бориш. Мониторинг натижалари тахлилига кўра аниқланган бўшлиқларни дарсдан кейинги тўгарак ва қўшимча дарсларда тўлдириб бориш. Мониторинг натижаларини ҳам ўқувчилар ўртасида ҳам синфлар кесимида таҳлил қилиб энг юқори натижа кўрсатган синфга “Энг илғор синф” рамзий кўчма байроқни топшириш бу орқали ўқувчилар синф умумий ўртача натижаларини яҳшилаш учун синфда паст ўзлаштирувчи ўқувчиларни синфдаги яҳши ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг ёрдамида ўқувчилар ўзлари бири бирларига ёрдам кўрсатишлари таъминланади.
2. Ўқувчилар ўртасида фан олимпиадалардаги натижаларни яҳшилаш мақсадида ўқувчиларни 5-синфдан фанлар кесимида танлаб олиб дарсдан бўш вақларда қўшимча шуғулланиш “Фан илғорлари” клубини ташкил этиш.
3. Бошланғич синфдан чиққан синфларга фан ўқитувчиларини бир синфни мактабни битиргунга қадар бир фанни бир ўқитувчи дарс ўтишини таъминлаш.
4. Мактабларда фаолият олиб бораётган фан ўқитувчиларининг малака тоифалари бўйича доимий равишда тахлиллар ўтказиб бориш туфайли тоифали ўқитувчиларни улушини ошириб боришга эришиш.
5. 2023-ўқув йилининг бахорда ва кузда бўлиб ўтадиган малака тоифа аттестатцияларида ўқитувчиларни иштирокини янада кўпайтириш орқали олий тоифали ўқитувчиларни 13%га,биринчи тоифали ўқитувчиларни 27%га,иккинчи тоифали ўқитувчиларни 28,5%га етказиб тоифасиз ўқитувчиларни сонини камайтириш режалаштирилган.Бунинг учун ўқитувчиларнинг методик кунларида таянч мактабларидаги тренер ўқитувчилар иштирокида ўқувлар ташкиллаш.
Туман халқ таълими бўлими тасарруфига ўтказилган коллеж биносида “Касбий ривожлантириш мактаби”ни очиш ва ўқитувчиларни касбий салоҳиятларини ошириб бориш. Бунда Олий таълим ўқув юртларидан таклиф қилинган профессор ўқитувчилар иштирокида семинар тренинглар ва ўқувлар ташкилланади.
Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларни 2022-ўқув йилида
11-синфини битирган жами ўқувчиларнинг 27% олий таълимга қамраб олинган бўлса 2023-ўқув йилида бу кўрсатгични 32%га етказиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.Бунинг учун мактаблардаги психолог ходимлар хар бир ўқувчилар билан индивидуал сухбатлашиб анкета сўровномаларини олиш ишлари бошлаб юборилган. Бунинг натижасида ўқувчи ўз билимидан келиб чиқиб ўзи топширадиган олийгох хақида тўлиқ маълумотларни оладилар.
3. Мактабгача таълим йўналиши бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган таклиф лойихалар билан таништирсам
Қува туманида 20748 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд. Туманда 60 та Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 4 та ДХШ шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 142 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Қамров кўрсатгичи 83 %ни ташкил этмоқда.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 12678 нафар;
ДХШ шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 425 нафар;
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 4097 нафар болалар қамраб олинган.
Тумандаги 4, 6, 8, 12, 27, 32, 41, 46, 47-ДМТТларда жами 18 та мажбурий бир йиллик бепул таълим гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, ҳозирда ушбу гуруҳларга 540 нафар болалар қамраб олиниб тарбияланмоқда.
Мактабгача таълим йўналиши кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича
Тумандаги 60 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 59 нафар олий,
1 нафар тугалланмаган олий директорлар фаолият юритиб келмоқда.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 3217 нафар ходимлар бўлиб, улардан 1956 нафар педагоглардан иборат.
Педагоглардан 288 нафари олий, 62 нафари тугулланмаган олий маълумотли, 1606 нафари ўрта махсус маълумотли.
2022 йил режа буйича 168 нафар ходим малака ошириши режалаштирилган. Шундан Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида 9 нафар, Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида 147 нафар, “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида 7 нафар ходимлар малакаларини ошириши режалаштирилган. Белгиланган режа бугунги кун ҳолатига тўлиқ бажарилди.
2022 йил Инветиция дастури доирасида
Тумандаги 49-ДМТТ 2022 йил Инветиция дастури доирасида 120 ўринли мактабгача таълим ташкилотини реконструция қилиш ва қурилиш монтаж ишларини олиб бориш режалаштирилди. Ушбу ДМТТда реконструция ишларни амалга ошириш учун Республика буджети ҳисобидан жами 4,480 млрд сўм пул маблағлари йўналтирилиб қурилиш ишлари тўлиқ якунланди.
“Обод қишлоқ дастури” доирасида
Болалик МФЙда жойлашган 30-ДМТТда “Обод қишлоқ” дастури доирасида мукаммал таъмирдан чиқарилди. Ушбу ишлар учун маҳаллий бюджетдан 1.3 млрд сўм ажратилди. Ушбу объектларни фойдаланишга топшириш жорий йилнинг декабрь ойи деб белгиланган.
2022 йилда ДМТТларда жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича.
Туман махаллий буджет хисобидан 2022 йилда ДМТТларнинг жорий таъмирлаш ишлари олиб бориш учун 2, 4 млрд сўм ажратилиши режалаштилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан 20 та (2, 8, 10, 12, 13, 14, 18, 20, 21, 24, 26, 27, 28, 34, 43, 46, 50, 54, 55) ДМТТнинг том, иссиқлик тизими, гуруҳларни таъмирлаш, дераза ромларни алмаштириш учун манзилли дастур шакллнатирилиб, ушбу объектлар учун лойиха смета хужжатлари тайёрланиб, лойиха смета хужжатларига асосан қурилиш ишлари тўлиқ якунланди.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича:
Тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг барчасида иссиқлик тизимлари мавжуд бўлиб, 2021-2022 йил қуз-қиш мавсумида 2, 8, 10, 18, 24, 26, 27, 34, 43, 54-ДМТТнинг яроқсиз ҳолатга келган иссиқлик тизими ва қозонлари таъмирдан чиқарилди. Жами 12 та янги қозонлар ўрнатилди.
Тумандаги 60 та ДМТТлардан 14 таси газлашган бўлиб, қолган 46 таси фақат кўмир билан иситилади. Жами 2115 тонна кўмир заҳира қилинган.
2023 йил давомида амалга ошириладиган ишлар.
1. 2023 йил давомида қамров кўрсатгичини 90 фоизга олиб чиқиш режа қилинмоқда. Бунда қамров даражаси паст бўлган Юзия, Кандабулоқ, Қалинпўстин, Намуна, Янгиҳаёт, Деҳқонобод, Қашқар, Туркравот, Гумхона, Иттифоқ, Янгиобод, Ифтихор, Найман, Гўзал, Ўзбекистон МФЙларда янги мактабгача таълим ташкилотлари очишга ташаббускорлар жалб этилади.
2. Инвестиция дастури доирасида 2 та, Обод Қишлоқ дастури доирасида эса 1 та Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. 3 млрд. сўмлик жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилаётган бўлиб, керакли маблағлар молиялаштириб бериладиган бўлса, жорий йил тумандаги 2 та ДМТТларда туман хокими ташаббуси билан қурилган намунадаги ошхоналар кўринишида 25 та ДМТТларнинг қўлбола усулда қурилган ошхоналари ўрнида замонавий ошхоналар қурилади.
3. Таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор берилади. Туман миқёсида ўқув-семинарлари ташкил этилиб бунга хусусий секторда фаолият юритаётган педогоглар жалб этилади.
4. Худудида ДМТТ бўлмаган ҳамда аҳоли зич жойлашган Гўзал МФЙ худудидаги 1-сонли умумтаълим мактабининг (коллеж) бўш ер майдонида ўз ичига 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти олган мактабгача таълим марказини қуриш.
5. Ўрабоши МФЙ худудидаги 9-ДМТТни кўп тармоқли ихтисослашган мактабгача таълим ташкилотига айлантириш. Бунинг учун 9-ДМТТнинг бўш турган майдонида ҳозирда 9-ДМТТда тарбияланаётган болалар учун 100 ўринли бино қуриб бериш талаб этилади.
9-ДМТТ жойлашган Ўрабоши МФЙ Анорзор қишлоғи адирликда жойлашган бўлиб, хавоси тоза кўп тармоқли ихтисослашган мактабгача таълим ташкилотига айлантириш учун барча шароитлар мавжуд. Анорзор қишлоғи аҳолиси кам сонли бўлганлиги учун 9-ДМТТ тўлиқ қувват билан ишлай олмайди. 140 ўринли ДМТТ биносида ҳозирда 80 нафар болажонлар тарбияланмоқда.
6. Қамров даражаси паст бўлган ҳам мактабгача таълим ташлотларига талаб юқори бўлган МФЙларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш шарти билан ипотека кредити асосида ижтимоий химояга мухтож аҳоли вакилларига бериладиган уйлар қуриш. Агар бу тизим йўлга қўйилса ижтимоий химояга мухтож аҳоли вакиллари ҳам ишли ҳам уйлик бўлиши мумкин.
7. Тумандаги 41-ДМТТни босқичма-босқич чет тилларига йўналтирилган ДМТТга айлантириш. Бунда 41-ДМТТ педогог ходимларини чет тили мухассисликларига ўқитиш ҳамда чет тили ўқитувчиларини жалб этилади.
4. Соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган таклиф лойихалар билан таништирсам
Қува туманида жами 265969 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Туман аҳолисига 428 ўринга эга 1 та марказий шифохона, 500 бемор қабул қилиш қувватига эга 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг 2 та (КТМП-2, Охунбобоев,) худудий филлиалари 8 та оилавий поликлиника, 7 та оилавий шифокор пунктлари, 1 та тез ёрдам станцияси бўлими, 17 та тез ёрдам шаҳобчалари ҳамда СEОваЖС маркази тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Мухтарам Президентиимиз айтганидай “Тиббиётдаги ислохотлар-инсон Қадри учун” дейилиши яна бир бора исботини топмоқда.
Жумладан туманимиз ахолиси учун тиббий хизмат сифатини ошририш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18-март куни “Ислохатлар-инсон қадри учун” шиори остида тиббиёт ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқоти берилган топшириқларига ҳамда асосан 24.03.2022 йил кунги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқат” да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-33 сонли фармойишида берилган топширқларига асосан туманнинг чекка худудларига жумладан "Дехқонобод" МФЙ Барака қишлоғи, "Сойгузар"МФЙ Истиқлол қишлоғи, "Ўрабоши" МФЙ Анор савхози ва "Маданият МФЙ" Хуррият қишлоқларига махалла тиббий пунктлари ташкилланиб контейнерлар қўйилди ва ахолига сифатли тиббий хизмат куўрсатиб келмоқда.
Вилоят Хокимининг ташаббуси билан туманимизнинг туманмиздаги Новкент ОШП ва Янгибулоқ-Сойгузар ОШП биноларини 471 млн сўм махаллий бюджет маблағлари хисобидан жорий таъмирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2020 йил кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли фармонига асосан 2022 йил давомида 101-сонли оилавий поликлиникаси ҳамда Гулистон оилавий шифокорлик пунктилари мақомлари тикланиб 468 млн сўм маблағ махаллий бюджет маблағлари хисобидан жорий таъмирланиб замонавий тиббий аппаратлари билан таъминланди.
Туманда мавжуд 7 та ОШП, 8 та ОП, 1 та КТМП ва унинг тизимидаги 2 та худудий поликлинкаларда жами 240 та кундузги шифохона учун ўринлар ташкил этилиб, иш вақти соат 08:00 дан 20:00 гача белгиланиб, хар бир кундузги шифохона ташкил этилган муассасаларда 18 нафар шифокор ва 28 нафар хамширалар бириктирилди. Ушбу бириктирилган ходимлар иккинчи сменада (14:00 дан 20:00 гача) фаолият олиб бориши ва ушбу ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.05.2022 йил кунги “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ 136-сонли Фармонига мувофиқ 30 % гача бўлган миқдорда қўшимча хақ тўланиши жорий этилди. Ўтган 11 ой мобайнида туман бўйича кундузги шифохоналарга жами 9354 нафар беморлар оиласидан ажралмаган холда тиббий хизматдан фойдаланишга эришилди. Бундан ташқари Мухтарам Президентимиз томонидан тиббиёт сохасида узоқ йиллар ишлаган, ўз малакасига эга, ёш ва малакали тиббиёт ходимларни иш хақининг 75-100 % миқдорда рағбатлантирилиши, чекка ва олис худудларда ишловчи шифокорларни хар ой 2.0 млн сўмдан рағбатлантириб бориш, улар учун ипотека кредитлар асосида уй жой билан таъминланиши биз тиббиёт ходимлари учун чинакам қувонч ва куч бағишлайди.
Туманда ташкил этилган тиббиёт бригадалари томонидан жорий йилда жами 64096 нафар ахоли юрак қон-томир ва эндокрин касалликларни аниқлаш учун скринингдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.04.2022 йил кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-215-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 01.04.2022 йил кунги № 99-сонли “Олис ва чекка худудлардаги махалларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи ижроси юзасидан Қува туманида мавжуд 4 та чекка ва тиббиёт муассасасига узоқ бўлган МФЙ лар ("Дехқонобод", "Сойгузар", "Ўрабоши", "Маданият МФЙ") Хуррият қишлоқларига махалла тиббий пунктлари ташкилланиб контейнерлар қўйилди ва ахолига сифатли тиббий хизмат куўрсатиб келмоқда. 120 млн сўм маблағлар хисобига ташкил этилди. Бунинг натижасида туманда истиқомат қилувчи 5420 нафар ахолига бирламчи тиббий санитария ёрдами хизмати яқинлаштирилди.
Ушбу МФЙ ларда истиқомат қилувчи ахоли 5-10 км йўл босмасдан шу ернинг ўзида тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
2022 йил Қува тумани туман тиббиёт бирлашмаси қарашли жами 3 та тиббиёт муассасаларида дастур дориасида қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилди. Булар:
–“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурида доирасида Қува тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Кандабулоқ МФЙ худудидаги 80 сонли оилавий поликлиникаси ҳамда Болалик МФЙ худудидаги Болалик оилавий шифокорлик пунктилари 854 млн сўм маблағ эвазига жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди ва замонавий меббелар ҳамда тиббий жихозлар билан таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12-13 май кунлари Фарғона вилояти ташрифи доирасида Қува тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Гулистон оилавий шифокорлик пунктини 537 млн сўм маблағ эвазига таъмирлаш ишлари олиб борилди ва замонавий меббелар ҳамда тиббий жихозлар билан таъминланди.
12.11.2020 йил кунги ПҚ-4891-сонли қарори бўйича амалга оширилган ишлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ”Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоа саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора –тадбирлар тўғрисида”ги ПК-4891-сонли қарори бажарилишини таъминлаш мақсадида туман ахолисини юкумли касалликларга карши курашиш максадида бир катор ишлар амалга оширилди, жумладан коронавирус инфекциясига эмлаш курсатгичлари вилоятда юкори уринларда булиб шу кунга кадар 111918 нафар фукоролар коронавирусга карши эмландилар. Жумладан Хитой-Узбекистон вакцинаси билан 61645 нафар, Астразенека вакцинаси билан 10465 нафар, Спутник вакцинаси билан 6800 нафар, модерна вакцинаси билан 9750 нафар, Файзер вакцинаси билан 12018 нафар, Синовак вакцинаси билан 9550 нафар, Спутник лайт вакцинаси билан 1690 нафар ахоли тулик эмландилар. Туман ахолиси бустер доза билан 107773 нафар, Ревокцинация билан бустер доза билан 38893 нафар ахоли камралди. Шу сабабли 2022 йилда коронавирус билан касалланиш холати ахоли уртаси кам ва енгил даражада кайд этилди.
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар тулик аптечка бокс жамламаси билан таъминланди, вилоят шифохоналарида огир холатда даволанишга мухтож беморлар аникланмади.
ТТБга карашли барча даволаш прфилактика муассасаларида 0-18 ёшгача булган болаларни режали эмлаш ишлари коникарли холда олиб борилмокда.
Коронавирусга карши эмлаш мактаб укувчилари уртасида 12-18 ёшгача олиб борилаётган булса, хозирги кунда 5-11 ёшгача булган болалар учун Жонсон-Жонсон ва Файзер вакцинаси билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
2022 йил сентябрь ойидан тиббиёт ходимлари, мактаб укитувчилари ва укувчилари, мактабгача таълим муассаса ходимлари ва тарбияланувчилари грипп касаллигига карши бепул оммавий “Гриппол плюс” вакцинаси билан эмланди, жумладан 3200 нафар тиббиёт ходимлари, 3259 нафар туман ХТБ ходимлари, 1100 нафар туман ДМТ ходимлари ва 9700 нафар ДМТ тарбияланувчилари.
Туманда кизамик ва кизилча касаллигини олдини олиш максадида ККВ вакцинаси билан миллий эмлаш ойлиги утказилиб, режадаги 24557 нафар 6 ойликдан 5 ёшгача булган болалар тулик эмлама билан камралди.
Туманда Жисмоний фаолликни ошириш буйича учрашувлар холати қуйидагича: Хафтанинг хар Душанба куни стрессга қарши кураш куни, Чоршанба зарарли одатларга карши курашиш, Пайшанба Соғлом овқатланиш, шанба пиёда юриш кунлари деб белгиланиб тиббий ходимлар томионидан хафта кунларига мослаб сухбатлар ўтказилади. 65та МФЙларда, 16та ДПМларда ахолии билан учрашувлар утказилган,бирламчи тиббий санитария ёрдами патронаж хизмати хамширалари томонидан ахолии уртасида 85 та сухбат МФЙларда, 120 та ДПМларда сухбатлар утказилиб жами 2596 та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булими томонидан 36 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 600 та эслатма ва буклетлар таркатилди.
Соғлом овкатланиш мавзуси буйича МФЙларда 355та, ДПМларда 185та учрашувлар утказилиб, патронаж хамширалари томонидан 174 та МФЙда, 203та ДПМларда сухбатлар утказилиб, 2796 та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булимии томонитан 36 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 1350та эслатма ва буклетлар таркатилди.
Зарарли одатларни олдини олиш мавзуси буйича 135та МФЙларда, 177та ДПМларда учрашувлар утказилиб, патронаж хамширалари томонидан 154 та МФЙда, 211та ДПМларда сухбатлар утказилиб 2253та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булимии томонитан 26 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 210та эслатма ва буклетлар таркатилди.
Шахсий гигиена мавзуси буйича 125 та МФЙларда, 121та ДПМларда учрашувлар утказилиб, патронаж хизмати хамширалари томонидан 145 та МФЙ да, 211та ДПМларда сухбатлар утказилиб 1956 та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булимии томонитан 12 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 1175 та эслатма ва буклетлар таркатилди.
Репродуктив саломатлик мавзуси буйича 136та МФЙларда, 141та ДПМларда учрашувлар утказилиб, патронаж хамширалари томонидан 151 та МФЙда, 163 та ДПМларда сухбатлар ўтказилиб 2996та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булимии томонитан 14 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 175та эслатма ва буклетлар таркатилди.
Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш мавзуси буйича 52та МФЙларда, 69та ДПМларда учрашувлар утказилиб, патронаж хизмати хамширалари томонидан 59 та МФЙда,146та ДПМларда сухбатлар утказилиб 2796та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булимии томонитан 2 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 50 та эслатма ва буклетлар таркатилди.
Бехатар ҳомиладорликни таъминлаш мавзуси буйича 32та МФЙларда, 58та ДПМларда учрашувлар утказилиб, патронаж хизмати хамширалари томонидан 76 та МФЙда, 156та ДПМларда сухбатлар утказилиб 2796та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булими томонидан 2 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 60 та эслатма ва буклетлар таркатилди.
Қандли диабетни олдини олиш мавзуси буйича 125та МФЙларда, 123та ДПМларда учрашувлар утказилиб, патронаж хизмати хамширалари томонидан 156 та МФЙда, 142та ДПМларда сухбатлар утказилиб 2102та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булимии томонитан 6 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 60 та эслатма ва буклетлар таркатилди
Юрак ва қон-томир касалликларини олдини олиш мавзуси буйича 127та МФЙларда,113та ДПМларда учрашувлар утказилиб, патронаж хизмати хамширалари томонидан 171 та МФЙда, 149та ДПМларда сухбатлар утказилиб 1786та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булимии томонитан 9 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 170 та эслатма ва буклетлар таркатилди
Онкологик касалликларни олдини олиш мавзуси буйича 123та МФЙларда, 120та ДПМларда учрашувлар утказилиб, патронаж хизмати хамширалари томонидан 139 та МФЙда, 121та ДПМларда сухбатлар утказилиб 1896 та уюшмаган ахоли камраб олинган, АСТТКК ва ЖФО булими томонитан 4 маротаба дехкон бозори радио узели оркали шифокор маслахати берилди ва 160 та эслатма ва буклетлар таркатилди
08.11.2019 йил кунги ПҚ-4513-сонли қарори бўйича амалга оширилган ишлар
2019 йил 8 ноябрдаги “Репрадуктив ёшдаши аёллар хомиладорлар ва болаларга курсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва куламини янада кенгайтириш туғрисида”ги ПҚ-4513-сонли қарори ижроси буйиича тиббиёт бирлашмасига карашли даволаш профилактика муассасаларида 2022 йил 11 ой давомида жами 60378 нафар ТЁА бор бўлиб, улардан 60358 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 99,9% ни ташкил этади. Тиббий кўрикдан ўтказилган 60358 нафар аёлдан 17803 нафаридан яъни 29,5% да турли хил касаллик аниқланган.
КТМП №1да 11396 нафари ТЁАдан 11394 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 99,9% ни ташкил қилади. Улардан 4086 нафарида касаллик аникланиб, 35,9%ни ташкил этган.
КТМП филиалида 3582 нафари ТЁАдан 3582 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100% ни ташкил қилади, улардан 317 нафарида 8,8%да касаллик аникланди.
79-сонли ОПда 6985 нафар ТЁА дан 6983 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 99,9% ни ташкил қилади. 2199 нафарида 31,5%да касаллик аникланди.
80-сонли ОПда 5200 нафар ТЁА дан 5200 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100% ни ташкил қилади. 1079 нафарида 20,8%да касаллик аникланган.
81-сонли ОПда 4574 нафар ТЁА дан 4574 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100% ни ташкил қилади. 1633 нафарида 35,7%да касаллик аникланган.
82-сонли ОПда 5675 нафар ТЁА дан 5675 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100% ни ташкил қилади. 1365 нафарида 24,1%да касаллик аникланган.
83-сонли ОПда 3267 нафари ТЁА дан 3267 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100%ни ташкил этади. 1166 нафари 35,7%да касаллик аникланган.
84-сонли ОПда 2600 нафари ТЁА дан 2596 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 99,8%ни ташкил этади. 1033 нафари 39,8%да касаллик аникланган.
95-сонли ОПда 3869 нафари ТЁА дан 3869 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100%ни ташкил этади. 1534 нафари 39,6%да касаллик аникланган.
Обидов ОШПда 2600 нафари ТЁА дан 2596 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 99,8%ни ташкил этади. 1033 нафари 39,8%да касаллик аникланган.
Хонобод ОШПда 2636 нафари ТЁА дан 2636 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100%ни ташкил этади. 595 нафари 22,6%да касаллик аникланган.
Ўзбекистон ОШПда 1500 нафари ТЁА дан 1495 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 99,6%ни ташкил этади. 389 нафари 26,0%да касаллик аникланган.
Шрейдер ОШПда 2870 нафари ТЁА дан 2870 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100%ни ташкил этади. 606 нафари 21,1%да касаллик аникланган.
Янги хаёт ОШПда 2700 нафари ТЁА дан 2700 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100%ни ташкил этади. 707 нафари 26,2%да касаллик аникланган.
Болалик ОШПда 1002 нафари ТЁА дан 1002 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу 100%ни ташкил этади. 323 нафари 32,2%да касаллик аникланган.
Юқоридаги барча ДПМларда тиббий кўрик натижасида аникланган ТЁАлар 100% амбулатор ва стационар шароитида согломлаштирилди.
Бундан ташкари тиббиёт бирлашмасининг топширигига асосан тор доира мутахасислари томонидан “Аёллар дафтари”га кирувчи 3 боскичдаги 298 нафар аёллар секторлар кесимида тиббий курикдан ўтказилди. Уларнинг 282 нафари амбулатор ва 16 нафари шифохоналарда даволашга йуналтирилди. 280 нафарига бепул дори дармон тиббиёт ходимлари томонидан берилди.6 нафар аёлда мураккаб жаррохлик амалиёти ўтказилди.
88 нафар аёл Вилоят шифохоналарига ордер билан таъминланди.
8 ой давомида 11175 нафар хомиладор скрининг текширувдан ўтказилди. 30 нафар хомиладорда нуксон аниқланиб, 26 нафар аёл хомиладорлиги тўхтатилди.
Онкологик скринингдан жами 34191 нафар аёллар утказилди. Улардан ТЁАлар 27970 нафар, 49 ёшдан юкори аёллар 1889 нафар, Усмир қизлар 4332 нафарни ташкил қилади. Олинган цитология 11649 та, топилган касаллик 3729 та булиб онкогинеколог назоратига олинди. Олинган тахлилларга кура 3 нафар аёлда бачадон раки аникланиб вилоят мутахасисларига юборилди. 4 нафар аёлда Дисплазия касаллиги енгил тури,
3 нафар аёлда ўрта тури аникланиб вилоят онкологик касалликлар булимига йўлланма асосида юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Ахолининг соглом овкатланишини таьминлаш буйича кушимча чора тадбирлар тугрисидаги ПК-4887-сонли карорига мувофик Йод танкислиги касаллиги профилактикаси учун хавф гурухига мансуб ахоли катламини жумладан хомиладорлар, бола эмизувчи аеллар,
3-15 ёшли болаларни йод препарати билан таминлаш мақсадида ВССБнинг 2022 йил
14 сентябрдаги ДФХ 127 сонли қарорига асосан Антиструмин 0.0001 №100 1047 нафар хомиладорга, 1039 нафар 3 ёшли болаларга тарқатилди.
12.11.2020 йил кунги ПФ-6110-сонли фармони бўйича амалга оширилган ишлар
2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдам муассасалари фаолиятига мутлако янги механизмларни жорий килиш ва Согликни саклаш тизимида олиб борилаётган ислохатлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тугрисида”ги ПФ-6110 фармонини ижроси бўйича туманда 65 та МФЙ кесимида 8 та ОП, 7 та ОШП ва КТМПларда 133та тиббий бригада ташкил этилган бўлиб, 2020 йилда ўтказилган хатлов натижасида аниқланган 3-4-гурухларга мансуб ахолилар ўртасида соғломлаштириш ишларини олиб борилмокда. 1 ва 2-гурухларга мансуб ахоли ўртасида соғлом турмуш тарзи Соглом овкатланиш ва спортнинг ахамияти тугрисида тушинтириш ишлари ва сухбатлар утказилмокда. 3 ва 4 гурухга киритилган ахоли уртасида амбулатория, туман шифохонаси, вилоят ва республика шифохоналари микиёсида согломлаштириш ишлари олиб борилмокда.
Туманнинг 4 та сектори кесимида КТМП тор доира мутахасисслари томонидан туман ахолисини чукурлаштирилган тиббий куриклар режа асосида ташкил этилиб ва хозирги кунгача ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 йил кунги тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқоти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2022 йил кунги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Соғлиқни Сақлаш Сохаси вакиллари билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалган ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 33-сонли фармойиши бўйича Қува туманида бир қатор ишлар амалга оширилди, жумладан: 101-сонли Оилавий Поликлиникаси ва Гулистон Оилавий шифокорлик пункти 2022 йил Август ойидан ишга тушиши йулга куйилди. 2021 йилда туман ахолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Кўп тармоқли марказий поликлиника “Хақиқат” филиалини 95 ОП мақоми қайта тикланди эди. 2022 йил Фаргона вилояти Кува тумани хокимлигининг 2021 йил 25 сентябрдаги 61-11-156-Q/21 қарорига асосан Қува тумани тиббиёт бирлашмасига карашли Суфи МФЙда жойлашган КТМП Охунбобоев филиали Гулобод МФЙда жойлашган Поликлиника №2, Новкент МФЙда жойлашган 82 ОП Новкент филиали, Сойгузар МФЙда жойлашган 84 ОП Сойгузар Янгибулоқ филиали фаолиятлари қайта йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Бирламчи тиббий санитария ёрдам муассасаларига 34 та компьютер жамламаси тарқатилди.
Бирламчи тиббий санитария ёрдам муассасаларида 40 ёшдан юқори 80026 нафар ахоли эндокрин ва юрак қон-томир касалликларини эрта аниқлаш мақсадида скрининг режаси ишлаб чиқилди. 133 та тиббий бригадалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 март кунги ПҚ 102-сонли ва ПҚ 103- сонли карорлари ижросини таминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирининг 40 ва ундан юқори ёшдаги ахолига юрак қон-томир ва қандили диабет касаллигини эрта аниқлаш мақсадида 80446 нафар фуқорони манзилли скринингдан ўтказиш ва электрон базасини яратиш бўйича ишлар йўлга қўйилиб ойма-ой скрининг режа хисоботлари вилоят мутахасиссларига такдим этилмокда.
Ахоли орасида мунтазам равишда артериал қон босимини ўлчаш учун хар бир 133 та тиббий бригадага тонометр фонендоскоп, пульсоксиметр, торози, планшет, сантиметр ленталар билан таъминланди.
12 ноябр 2020 йил № 6110-сонли Президент қарори бўйича хатловдан ўтказилган ахоли орасида соғломлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Хатлов асосидаги 1 ва 2 хавф гурухи бўйича соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш, 3-хавф гурухи бўйича амбулатор ва шифохона шароитида соғломлаштириш, 4-хавф гурухи бўйича мутахасис ва умумий амалиёт шифокорларини уйга қатнови ва соғломлаштирилиши йўлга қўйилган. Хатлов асосида 4-гурухга киритилган 3411 нафар ва 3-гурухга киритилган 56574 нафар ахолини КТМП тор соха мутахассилари ва УАШлари томонидан соғломлаштириш натижасида 4 гурухда 1809 нафар, 3 гурухда 50392 нафар ахоли қолди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 01.04.2022 йил кунги “Олис ва чекка худудлардаги маҳаллаларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш тўғрисида”ги №99-сонли буйруғига асосан тумандаги Сойгузар МФЙ, Истиқлол қишлоғи 81 сонли оилавий поликлиниксига тиббий хизмат олиш учун мурожаат қилади. Ахолиси 1502 нафар, Қува тумани Дехқонобод МЙФ, Барака қишлоғи 79 сонли оилавий поликлиниксига тиббий хизмат олиш учун мурожаат қилади. Ахолиси 1821 нафарни, Қува тумани Ўрабоши МФЙ, Анорзор қишлоғи 79 сонли оилавий поликлиниксига тиббий хизмат олиш учун мурожаат қилади. Ахолиси 1503 нафар ва Қува тумани Маданият МФЙ, Хурият қишлоғи Хонобод оилавий шифокорлик пунктида тиббий хизмат олиш учун мурожаат қилади. Ахолиси 2676 нафар ахолисига контейнерлар кўйиш ишлари олиб борилди ва шу худудларга қўйиш учун жойлар ташкилланиб ўрнатилган жлйларда тиббий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди. Маҳаллаларда 40 ёшдан юқори аҳоли ўртасида ноинфекцион касалликлар бўйича патронаж ва кабинет хамширалари биргаликда худудлараро скрининглари ўтказиш назоратга олинди. Эндокринологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича худудлардаги лаборантларнинг билимлари қайта оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2022 йил кунги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Соғлиқни Сақлаш Сохаси вакиллари билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифалардан келиб чикиб тиббиёт бирлашмаси рахбарлари 65та МФЙ кесимида ОП,ОШПлардаги махалла фукоро йигини аъзолари фаоллари ва маслахатчилари билан биргаликда ахоли орасида тиббий хизмат сифати, мавжуд муаммолар тугрисида сухбатлар утказилди ва чора-тадбирлар белгиланди.
ПФ-6110 фармони ижроси бўйича бирламчи тизимда бир қатор ислохотлар амалга оширилмоқда. Жумладан: ССВнинг 2022 йил 27 июл кунги №210-сонли буйруги билан ахолини профилактик кўриклар скрининг дастурлари ва патранаж хизматининг ўтказиш тартиби бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. 132 та тиббий бригадаги 264 нафар патранаж хамшира 132 нафар амалиётчи ва 65 нафар доя бириктирилиб профилактик тадбирлар ва скрининг дастурларини ўтказиш режаси ва ўтказилиш тартиби хақида ўқитилди.
40 ва ундан катта ёшдаги 17524 нафар ахолини эндокрин ва юрак қон томир касалликларини эрта босқичларида аниқлаш мақсадида скрининги 11 ой давомида ўтказилиб, 1821 нафарида хавф омиллари аниқланди.
ПФ-5130 бўйича 76 ёшдан юқори нуроний онахонларни 87,8% тиббий кўрикдан ўтказилиб соғломлаштириш ишлари олиб борилди.
ССБнинг 320 сонли буйруғи асосида Патранаж универсал моделини амалиётга тадбиқ этилди. ПФ-136-сонли буйруғи “Тиббиёт муассаса ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш хамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича барча тиббий бригадалар рейтинг бахолаш тизимига ўтилди.
2022 йил Республика мутахссислар томонидан травматологик беморларга юкори технологик тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тиббий кўриклар ташкил этилди. 119 нафар фуқаро вилоят ва республика даражасидаги муассасаларда соғломлаштирилди.
5. Қува тумани Спортни ривожлантириш бўлими томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган таклиф лойихалар билан таништирсам.
Қува тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби М.Хасанов кўчаси
53-уйда жойлашган. Ҳозирги кунда Спорт мактабида 22 та спорт тури мавжуд бўлиб, шундан 16 олимпия спорт тури 3 та миллий ҳамда 3 та ноолимпия спорт турларидир.
Ушбу спорт турлари бўйича спорт мактабида 105 нафар тренер ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу тренерлардан 41 нафари олий маълумотли, 64 нафари ўрта –махсус маълумотли.
Спорт турлари бўйича спорт мактабида 26 нафар аёл тренерлар фаолият юритиб келишмоқда.
Спорт мактабида 22 та спорт тури бўйича 269 та гурухлар мавжуд бўлиб ушбу гурухларда 2884 нафар спортчи-ўқувчилар мунтазам равишда шуғулланиб келиб, шундан 448 нафари қиз болаларни ташкил этади.
Жорий йилнинг январ-ноябр ойилари давомида Ўзбекистон Кубоги ва чемпионати мусобақаларида Спорт мактабимизда тарбияланаётган спорт-ўқувчиларимиздан 111 нафари ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган.
Иордания давлатининг Амман шаҳрида 2022 йил март ойида Бокс спорт тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Юсуфова Зилолахон
1-ўринни, Машрабова Хилолахон 3-ўринни қўлга киритишиб Миллий терма жамоаси сафига киритилди.
2022 йил 23-30 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида армрестлинг спорт тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионати мусобақасида Сайтвалиев Қурбонали, Иброхимов Бахромшерлар фахрли 2-ўринни эгалладилар.
Акробатика спорт тури бўйича Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро турнирда 4нафар спортчи ёшларимиз иштирок этиб фахрли 2-ўринни қўлга киритдилар.
Таэквондо WT спорт туридан Наманган шаҳрида ўтказилган Халқаро турнирда 10нафар спортчи ёшларимиз иштирок этиб фахрли8 нафар спортчиларимиў фаҳрли ўринларни қўлга киритишди.
Спорт мактабида жами 111 нафари ғолиб ва совриндорлардан
43 нафари Олимпия спорт турларидан ғолиб ва совриндорлардир.
Туманда жами 306 та спорт иншоотлари мавжуд бўлиб шулардан:
1 та стадион (ўриндиқли)
2 та сузиш ховзаси(очиқ ва ёпиқ)
68 та спорт заллар
30 та футбол майдони
45 та мини футбол майдони
62 та волейбол майдони
48 та баскетбол майдони
12 та қўл тўпи майдони
34 та хусусий спорт иншоотлари(сунъий қопламали мини футбол майдони, финнес, кураш зали)
4 та Стрит Wоркаут майдончаси мавжуд.
Туманда ташкил этилган спорт клублари бўйича:
Туманда “Қува ниҳоллари спорт клуби ” хусусий корхонаси таркибида 4 та спорт клуби ташкил этилган. Хусусий корхона раҳбари Янтаков Баришер.
- Футбол клуби. Қува тумани “Гулобод” МФЙ “Зиёкор” кўчаси 33-уйда жойлашган Қува тумани марказий ўйингоҳида фаолият олиб боради. Мураббий Сайназаров Улуғбек. 25 нафар футболчи шуғулланади. “Қува” футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилигининг 2-лигаси мусобақаларида иштирок этади.
- Волейбол клуби. Қува тумани “Янги қишлоқ” МФЙ 10-мактаб биносида жойлашган. Мактаб залида фаолият олиб боради. Мураббий Янтаков Баришер. 30 нафар ёшлар шуғулланади.
- Баскетбол клуби. Қува тумани “Раста” МФЙ 60-мактаб биносида жойлашган. Мактаб залида фаолият олиб боради. Мураббий Тўлқинов Муҳаммадюсуф. 40 нафар ёшлар шуғулланади.
- Қўл тўпи клуби. Қува тумани “Баҳор” МФЙ 39-мактаб биносида жойлашган. Мактаб ўйинргоҳида фаолият олиб боради. Мураббий Собиров Шердил. 40 нафар ёшлар шуғулланади.
2023 йилда янги ташкил этилиши режалаштирилаётган “Спорт клублари” тўғрисида
Футбол клуби. Қува тумани “Қақир” МФЙ Мураббий Ғофуров Элёрбек. 40 нафар футболчи шуғулланади. “Бегат Лочинлари” футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилигининг 2-лигаси мусобақаларида иштирок этади.
Мини футбол клуби. Қува тумани “Тожикқишлоқ” МФЙ Мураббий Хошимов Жахонгир. 40 нафар футболчи шуғулланади. “Тожикқишлоқ” мини футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилигининг 2-лигаси мусобақаларида иштирок этади.
6. Туманда ташкил этилган “Book cafe”лар бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган таклиф лойихалар билан таништирсам.
Туман ҳудудида 8 та “Book cafe” мавжуд, 1 таси ишга тушуриш арафасида.
- Туманда ҳозирги кунда 1-сектор ҳудудидаги “Гулистон”, “Қалинпўстин” ва “Байналминал” МФЙда фаолият кўрсатяпти. “Янгичек” МФЙда тадбиркор томонидан қуриб битказилмоқда.
- 2-секторда “Пандигон” ва “Катта Деҳқонобод” МФЙларда фаолият кўрсатяпти.
- 4-секторда “Ғалаба” МФЙ да WESTEN ўқув марказида ҳамда “Тахтакўприк” МФЙда фаолият кўрсатяпти.
Фаолият кўрсатаётган ва ишга тушириш арафасида турган “Book cafe” ларнинг барчасида бепул Wi-Fi мавжуд.
2023-йилнинг биринчи чорагида “Book cafe” лар сонини 17 тага ва йили якуни билан яна 17 та ташкил қилиб тумандаги “Book cafe” ларни жами 42 та етказишни режа қилиб олганмиз
7. Туманда ташкил этилган “Зиё” китоб савдо дўкони бўйича2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган таклиф лойихалар билан таништирсам.
Туманда 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллалар аҳолиси ҳамда ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш ва китобга бўлган эҳтиёжларини қондириш борасида “Зиё” китоб савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилган.
Тумандаги 10 та МФЙ (“Чилон”, “Кандабулоқ”, “Ифтихор”, “Султонобод”, “Саноатчилар”, “Мустақиллик”, “Ўрабоши”, “Маданият”, “Гумхона”, “Пастки Хонобод”)да “Зиё дўконлари” ташкил этилган. Лекин ҳозирги кунда фаолият кўрсатмаяпти.
Қолган 55 та МФЙ ҳудудида китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар аниқланган бўлиб, китоблар савдосини ташкил қилиш бўйича тадбиркорлар томонидан “Таълим таянчи” МЧЖ билан икки томонлама шартномалар тузилган.
- 1. 1-сектор, туман ҳокими Х.Умаров сектори ҳудудида жойлашган 19 та МФЙлардан 17 та МФЙлар ҳудудида “Зиё” китоб савдо дўконлари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда барчаси фаолият олиб бормоқда. Шундан, 6 таси алоҳида китоб савдоси учун дўкон, 5 таси концелярия дўконлари ҳамда 6 таси озиқ-овқат дўконлари ичида ташкил этилган. “Зиё” китоб савдо дўконларида 30 -120 нусхагача китоблар тўпламлари мавжуд.
- 2. 2-сектор, туман прокурори О.Тошматов сектори ҳудудида жойлашган 17 та МФЙлардан 15 та МФЙлар ҳудудида “Зиё” китоб савдо дўконлари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда барчаси фаолият олиб бормоқда. Шундан, 2 таси алоҳида китоб савдоси учун дўкон, 1 таси концелярия дўконлари ҳамда 12 таси озиқ-овқат дўконлари ичида ташкил этилган. “Зиё” китоб савдо дўконларида 40 -100 нусхагача китоблар тўпламлари мавжуд.
- 3. 3-сектор, туман ИИБ бошлиғи И.Хусанов сектори ҳудудида жойлашган 14 та МФЙлардан 11 та МФЙлар ҳудудида “Зиё” китоб савдо дўконлари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда барчаси фаолият олиб бормоқда. Шундан, 1 таси алоҳида китоб савдоси учун дўкон, 1 таси концелярия дўкони ҳамда 9 таси озиқ-овқат дўконлари ичида ташкил этилган. “Зиё” китоб савдо дўконларида 20 -100 нусхагача китоблар тўпламлари мавжуд.
- 4. 4-сектор, туман ДСИ бошлиғи О.Баннопов сектори ҳудудида жойлашган 15 та МФЙлардан 12 та МФЙлар ҳудудида “Зиё” китоб савдо дўконлари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда барчаси фаолият олиб бормоқда. Шундан, 2 таси алоҳида китоб савдоси учун дўкон, 2 таси концелярия дўконлари ҳамда 8 таси озиқ-овқат дўконлари ичида ташкил этилган. “Зиё” китоб савдо дўконларида энг камида 25 -105 нусхагача китоблар тўпламлари мавжуд.
Фарғона вилояти Қува тумани маданият бўлими тассаруфидаги марказлари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган таклиф лойихалар билан таништирсам.
Туман маданият бўлими тассаруфида 4 та маданият маркази
- Туман маданият маркази
- Янгиҳаёт маданият маркази
- Ўрабоши маданият маркази
- Акбаробод маданият марказлари фаолият олиб боради. Маданият бўлими марказларида жами тўгараклар 2022 йил ҳолатига 46 та 11 хил йўналишлардан иборат бўлиб, ушбу тўгаракларга 228 нафар ўқувчи ёшлар қамраб олинган. (Доира, рубоб, рақс, эстрада хонандалиги, анъанавий хонандалик, қўғирчоқ театри, зарбли чолғулар, замонавий рақс, мақом йўналиши, театр, фолъклор, эстрада созандалиги ҳамда 3 та “Халқ” унвонга эга жамоаларга турли ёшдаги санъатга қизиққан ва ижод қилаётган иқтидорли аҳоли ва ёшлар жалб қилинган.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида 353 та маданий-маърифий кўнгил очар дам олиш концерт дастурлари, кўрик-танлов ва фестиваллар ўтказилган. Ушбу тадбирларга туман ахолиси ва ёшларни 161210 нафари қамраб олинган.
Шундан: мавзули тадбирлар 86 та, 93 та болалар ва ёшлар учун, 170 та бадиий хаваскорлик концертлари 2 та фестивал, 2 та театрлашган сайл ўтказилган.
Қува тумани Маданият бўлими тасарруфидаги маданият марказларида “Анор”, “Зебо”, “Дилхирож” ашула ва рақс халқ жамоаси, “Қуббо” наволари хаваскорлик фолъклор жамоаси, “Бойчечак” болалар рақс жамоаси, “Парвоз” ўсмирлар “Мақом” хаваскорлик жамоаси, “Навбахор”, “Зилол”, “Гуллола” номли рақс тўгараклари, “Чашма, Бахор, Нихол, Ғунча, Туморча, Гулёр, Исътедод, Юлдузча, Наво, номли ашула тўгараклари, “Болалар” ҳаваскорлик қўғирчоқ театри тўгараги, “Зарбли” чолғу тўгараги, “Чашма” фолъклор тўгараги, “Ёшлар” театр студияси, “Овоз ёзиш, тасвирга тушириш, фото студияси”, “Фаол аёллар” уюшмаси, “Надимий” ёш шоирлар уюшмаси, “бадий ўқиш”, “Довул” зарбли чолғу, ”Завқ” номли мусиқа тўгараклари ташкил этилган.
Шу ўринда Маданият бўлими ва маданият марказларида фаолият олиб бораётган юқоридаги тўгарак ва жамоалар учун 40 дона ўз йўналишларига мос чолғу асбобларга эҳтиёж мавжудлигини билдириб ўтсам.
2022 йилнинг декабр ойига қадар “Ёшлар овози”, “Ботир Зокиров издошлари”, “Таваккал Қодиров хаёти ёшлар учун ибрат”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари”, “Биз талантлар излаймиз”, “Ёш мақомчилар” кўрик танлови, “Ёш созандалар”, “Бахор ойлар”, ”Мен мустақил юрт билимдониман” каби кўрик-танловлар ташкил этилди.
Жорий йилда Истеъдодли ёшлардан иборат “Бойчечак”, “Ифтихор”, “Парвоз” бадиий хаваскорлик ижодий жамоалар ташкил этилиб, байрам тантаналар, кўрик-танлов ва фестивалларда фаол иштироки таъминланиб келинмоқда.
Бундан ташқари марказларда жамоатчилик асосида “Мақом” жамоаси, “Қуббо” новолари, “Бойчечак” болар рақс жамоаси, “Парвоз” ўсмирлар жамоаси, “Гуллола” болалар рақс хаваскорлик жамоалари ташкил этилиб ҳозирда ўз фаолиятини олиб боришмоқда.
Шундан Д.Қодирова рахбарлигидаги “Бойчечак” болалар рақс жамоаси жорий йилнинг апрел, май, ноябр ойларида Ўзбекистон телерадио компаниясининг “ZO’R TV” эрталабда салом кўрсатувида 3 маротаба ўз дастурларини намойш этишга эришди. Хозирда Ф.Каримова рахбарлигидаги “Гуллола” болалар рақс хаваскорлик жамоаси маданият ва маърифат телеканалига чиқиши учун махсус дастур устида иш олиб бориб , Ш.Қурбонов раҳбарлигидаги бўлим тассаруфида ташкил этилган “Мақомчилар” ансамбли жамоаси 2023-йилда Шахрисабиз шахрида бўлиб ўтадиган “Мақом” фестивалида иштирок этиш учун махсус дастур устида ишламоқда.
9. Қува туманидаги ижтимоий-маънавий муҳит юзасидан асосий
кўрсаткичлар билан таништирсам.
Диний вазият билан боғлиқ кўрсаткичлар:
Туманда 2022 йилнинг 01 декабрь ҳолатига ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар
95 нафарни ташкил этиб, улардан 41 нафари қидирувда бўлганлар,
20 нафари ЖИЭМда жазо муддатини ўтаётганлар, 23 нафари профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратда турган ҳамда 11 нафари Пробация хизмати назорати остида турганларни ташкил қилади.
2022 йилнинг шу кунига қадар туманда ижтимоий кўмакка муҳтож
7 нафар шахсларнинг иқтисодий-маиший муаммолари ҳал этилди.
Жумладан, жорий йилнинг 01 декбарь кунига қадар ижтимоий ёрдамга муҳтож шахсларни тўғри йўлга қайтариш ва реабилитация қилиш бўйича туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими ва ДХХ шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида қўйидаги фуқароларга республика жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилди:
1. “Тошкент” МФЙ Навоий кўчаси 192-уйда яшовчи, 1974 йилда туғилган Ахунов Шукуржон Нематовичга ошхона фаолиятини бошлаши учун жиҳозлар ва тегишли ускуналар билан таъминлаш 30 млн сўм;
2. “Қалинпўстин” МФЙ Қалинпўстин кўчаси 92-уйда яшовчи, 1970 йилда туғилган Умурзаков Равшан Бегалиевичга фаст фуд маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш учун ускуна ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш учун 29 млн сўм;
3. “Тошкент” МФЙ Тошкент кўчаси 62-уйда яшовчи, 1974 йилда туғилган Абдулазизов Шукурилло Мухторовичга мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускунаси билан таъминлаш учун 15 млн сўм;
4. “Ўзбекистон” МФЙ Олтин Водий кўчаси 46-уйда яшовчи, Абдурахмонов Даврон Джураевичга савдо дўкони қуришига кўмаклашиш учун қурилиш материаллари билан таъминлаш учун 15 млн сўм;
5. “Тошкент” МФЙ, Жаннатмакон кўчаси 16-уйда яшовчи, 1978 йил
05 ноябрь куни туғилган Киргизбоев Хабибулло Рахмитдинович ўзига тегишли бўлган тўлиқ қуриб битказилмаган хонадонларни қуришда қурилиш материаллари билан таъминлаш учун 25 млн сўм;
6. “Қайирма” МФЙ Андижон кўчаси 86-уйда яшовчи, 1958 йил 24 февраль куни туғилган Холматов Муртазохон Махсутовичга моддий шароитини яхшилаш учун 4 та қўй билан таъминлаш учун 13 млн) сўм
7. “Кандабулоқ” МФЙ Наврўз кўчасида яшовчи, 1984 йил 27 декабрь куни туғилган Худойбердиев Хаётжон Ғанижоновичга темирчилик фаолиятини бошлаш учун темир маҳсулотлари билан таъминлаш учун 6 млн сўм.
Жами 7 нафар фуқаролар учун 133 млн сўм маблағ ажратилди.
Бундан ташқари, Қува туманида 48 нафар маҳаллий мулла (домлалар) рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар билан тажрибали имом-хатиблар томонидан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, худудлардаги масжид имом-хатибларга бириктирилган.
Туманда жами 64 нафар отиноийлар фаолият олиб бормоқда, шундан
23 нафари расмий, 41 нафари норасмий отинойилар ҳисобланади. 2023 йил январь-февраль ойларида норасмий отинойиларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш режалаштирилган.
2022 йил 11 ойи давомида ҳамкор ташкилотлар, хусусан, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда тумандаги турли миллат вакиллари истиқомат қилувчи “Тожикқишлоқ”, “Бойистон”, “Янгичек”, “Қақир”, “Оққўрғон”, “Юқори Қўрғонча”, “Маданият” МФЙларда жами 7 та МФЙларда аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича 26 маротаба тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди.
“Меҳр” дастури асосида олиб келинган шахслар билан амалга оширилган тадбирлар.
2021 йилнинг 30 апрель куни Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган “Меҳр 5” операцияси давомида юртимизга олиб келинган, “Раста” МФЙ Маънавият кўчаси 40-уйда яшовчи, 1965 йил 21 август куни туғилган Усмонова Хайрихон Асланбаевнани уй-жойини таъмирлаш учун республиканинг тегишли маблағлари ҳисобидан 56 млн сўм маблағ ажратилди.
Мониторинг гуруҳи аъзолари томонидан “Деҳқон бозори” АЖга қарашли қурилиш моллари бозоридан керакли қурилиш материаллари харид қилиниб, фуқаро Х.Усмонованинг яшаш хонадонига етказиб берилди. Усмонова Хайрихон бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан оиласига кўрсатилаётган моддий ва маънавий ёрдамлардан миннатдор эканлигини билдирди.
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Асосий мақсадимиз туманимизни ижтимоий-иқтисодий соҳада янада ривожлантириш, туманимиз аҳолиси муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, уларга етарли даражадаги турмуш шароитларини яратиш, қишлоқларимиз инфратузилмасини янада яхшилаш ва яна бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширишдир. Туманимизни хар жиҳатдан вилоятимизда, қолаверса мамлакатимизда етакчилар қаторига олиб чиқиш бош мақсадимиз. Бу борада барчамиз ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, бор кучимиз, ғайратимизни сафарбар этсак ўйлайманки кўзлаган мақсадимизга албатта эришамиз. Бу йўлда барчангизга куч-қувват тилайман.
Эътиборингиз учун раҳмат.