Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарига билдирилган мурожаат асосида Намуна маҳалласига бетон сим ёғочлар ўрнатилди
2023-02-03 08:55:07 548
Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Намуна маҳалла фуқаролар йиғинидаги сим ёғочлар эскиргани айниқса қишнинг совуқ кунларида электр узилиши билан боғлиқ кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди.
Бу эса ўз навбатида ҳудуддаги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
Сектор штаби аъзолари ҳамда масъул ташкилотлар ҳодимлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилган ҳатловлар жараёнида аҳоли томонидан келиб тушган мазкур мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида сектор раҳбари ҳамда туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ҳудуддаги эскирган ёғоч сим ёғочлар ўрнига бетон сим ёғочлар ўрнатилиб, тамоқ тортиш ишлари бошлаб юборилди.
Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Халимжон Умаров иштирокида жойларда ўтказилган сайёр қабулда билдирилган мурожаат асосида Кандабулоқ маҳалла фуқаролар йиғинининг Маърифат кўчасининг 600 метр ҳамда Тинчлик кўчасининг 250 метр ички хўжалик йўлларига шағал ётқизилди.