Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳоли мурожаати ўрганилди

×

 2023-02-09 13:06:32    259

PDF yuklash
Chop etish


Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Тахтакўприк маҳалла фуқаролар йиғинининг Гулшан кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ички кўчаларнинг носозлиги, ичимлик суви муаммоси ҳамда табиий газ билан таъминланмаганлик масаласида қилган мурожаатлари туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида мазкур маҳалла фуқаролар йиғинидаги Гулшан ҳамда Тахтакўприк кўчаларининг 8 км ички йўлларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида асфальтлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда мазкур кўчаларда шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ичимлик суви билан боғлиқ муаммо мутахассислар томонидан ўрганилиб, мазкур кўчадаги хар бир ҳонадон ичимлик суви билан таъминланганлиги ва мавжуд сув насосининг носозлиги сабабли мауммо юзага келганлиги аниқланди. Тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда муаммо бартараф этилди.

 

Табиий газ билан боғлиқ мурожаатлари белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳудуд табиий газ етиб бориши қониқарсиз ҳудуд ҳисобланганлиги сабабли суюлтирилган газ балонлари билан таъминланганлиги аниқланди. Ҳудуддаги фуқароларга суюлтирилган газ балонларини белгиланган муддатларда алмаштириб берилаётганлиги тушунтирилди.