Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИЧКИ ЙЎЛЛАР ШАҒАЛЛАШТИРИЛИБ, АСФАЛЬТЛАШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА
2023-02-10 20:13:32 257
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига кўра, Қува туманида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Айни кунларда туманнинг энг олис ва чекка қишлоқларида ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари билан бир қаторда кўчалар, йўллар асфальтлашга тайёрланмоқда.
Хусусан, ҳозирги кунда шағаллаштириш ишлари кетаётган Акбаробод МФЙдаги ички кўчаларининг 5 км қисмини асфальтлаштириш учун 2,1 миллиард сўм маблағлар ажратилди.
Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.