Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Каттақашқар маҳалласининг ички йўллари асфальтлаш учун тайёрланмоқда
2023-02-21 18:28:01 206
Бугунги кунда Қува туманида маҳаллаларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар фақатгина бир мақсадга аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган.
Ана шундай эзгу ишлардан бири бугун Каттақашқар маҳалласида кекса нуронийларнинг дуолари билан бошлаб юборилди. Ҳудуднинг 5 та кўчасидаги жами 13 км ички йўлларни асфальтлашга учун дастлаб қадам, шағаллаштириш ишлари бошланди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Олиб борилаётган бундай ишлардан маҳалла аҳли бирдек хурсанд.