Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми

×

 2023-03-02 11:46:12    174

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

 

Ҳусусан Қува тумани прокурори Отабек Тошматов иштирокида сектор ҳудудидаги Туркровот маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 

Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

 

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.