Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туманда халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди

×

 2023-03-07 18:13:09    172

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги “Толмозор” тантаналар мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбирда туман ҳокими Халимжон Умаров, вилоят секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туманимизнинг фаол хотин-қизлари иштирок этдилар.

 

Тантана қатнашчиларини бугунги қутлуғ шодиёна билан самимий қутлаган туман ҳокими Халимжон Умаров, уларнинг тимсолида юртимиз аёллари ва қувалик барча опа-сингилларимизга энг эзгу тилакларини изҳор этди.

 

Мамлакатимизда эришилаётган қувонарли ютуқларда, барча жабҳаларда юксак марраларни қўлга киритишда ҳаётимиз файзи бўлган мунис ва дилбар оила бекаларининг ўзига хос муносиб ўрни борлигини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.

 

Байрам тадбирида туман ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги ва ташаббускорлиги, ўзининг самарали меҳнати билан оила бахти ва фаровонлиги мустаҳкамланиши, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшаётган, жамиятда маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Туман маданият бўлимининг истеъдодли ҳонандаларининг чиқишлари, қадрдон куй-қўшиқлар, мумтоз рақслар байрам тадбирига янада шукуҳ ва файз бағишлади.