Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ерга барака уруғи тушди

×

 2023-03-09 21:14:21    195

PDF yuklash
Chop etish


Халқимиз орзиқиб кутган Баҳор фаслида заминимизнинг уйғониш, чор-атрофнинг яшил либосга бурканиш палласи экиш-яратиш, ерга барака уруғи қадаш тадбирлари уюшқоқлик билан олиб борилади.

 

Бугун туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари Омонжон Ғайназаров раҳбарлигидаги “Азиз Сардор Диёри” фермер хўжалигига ташриф буюрдилар.

 

Ушбу ер майдонига нуронийларнинг дуолари билан ерга барака уруғи чигит экиш ишлари бошлаб юборилди.

 

Жорий йилда паҳта ҳосили етиштириш учун 5900 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, ушбу ишлар учун барча қишлоқ хўжалиги техникалари, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар, чигит экиш отрядлари шай ҳолатга келтирилган.

 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда барака уруғи қадаш ишларини ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларини назарда тутган, далаларга ғўзани навлари бўйича жойлаштирган, ерларни тайёрлаш ва уруғ экиш тадбирларини бир-бири билан узвий боғлиқ равишда ташкил этган ҳолда ўтказиш белгилаб олинган.