Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хатлов жараёни муаммолар ижобий ҳал этилмоқда
2023-03-14 21:27:38 251
Аввал хабар берганимиздек сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида ҳонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар масъулларни жалб этган ҳолда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Муддат талаб этган мурожаатлар юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқилмоқда.
Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги Янгичек маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган ўрганишлар давомида фуқаролар томонидан мавжуд трансформаторни таъмирлаш юзасидан келиб тушган мурожаат шу ернинг ўзида туман электр тармоқлари корхонаси ҳодимлари томонидан ижобий ҳал этилиб, ҳудуддаги 592-сонли трансформатор тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.