Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми

×

 2023-03-16 16:00:40    35

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Отабек Тошматов иштирокида сектор ҳудудидаги Қорашох маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.