Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Каттақашқар маҳалласининг 13 км ички кўчалари асфальтлаштирилмоқда
2023-04-02 08:35:26 229
Бугун туманимизда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, маҳаллаларнинг инфратузилмаларини янада яхшилаш, фуқароларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу амалга оширилаётган ишлар туманимизнинг чекка ҳудудларида ҳам олиб борилаётганлиги, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳусусан тумандаги Каттақашқар маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли узоқ йиллардан буён ички йўлларнинг таъмирталаблигидан қийналар, мактаб ўқувчилари таълим муассасаларига ёғингарчилик кунларда лой, иссиқ кунларда чанг кўчалардан қатнар эди. Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўларди.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудуддаги 5 та кўчалардаги 13 км ички йўллари асфальтлаштирилмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш учун қарийб 5,2 млрд.сўм маблағ сарфланмоқда.