Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Новкент" маҳалласининг ҳам 9 кмдан зиёд ички кўчалари таъмирланиб, кўркам тус олмоқда
2023-04-02 08:54:13 186
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг кўп йиллик муаммоларига барҳам бериш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш юзасидан белгиланган вазифалар Қува туманида қизғин давом этмоқда.
Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Новкент” маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 9 км ички йўллар таъмирланиб, асфальт ётқизилмоқда.
Амалий жараёнлар давом этиши, лойиҳа доирасида 3,6 млрд.сўм маблағ сарфланиб ички кўчаларини равон ҳолатга келтириш белгиланган.
Ҳудудлар кўркига кўрк қўшиб, аҳолига қулайлик яратишга хизмат қилаётган шу каби хайрли ишлар туманнинг яна кўплаб маҳаллаларида авж олган.