Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Саноатчилар” маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий бино ва маҳалла гузари қурилмоқда
2023-04-02 09:13:16 311
Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.
Аммо аҳолига энг яқин, халқчил тузилма бўлган маҳаллаларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун уларга етарли шароитлар яратилиши зарур. Жумладан тумандаги Саноатчилар маҳалласи маъмурий биноси бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори доирасида янги замонавий маҳалла марказини ташкил этиш юзасидан ишлар бошлаб юборилди.
Юқоридаги қурилиш ишларини амалга ошириш учун қарийб 2,0 млрд.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Албатта ўз ўрнида амалга оширилаётган ишларни сифатли олиб борилиши сектор раҳбарлари ҳамда жамоатчиликнинг доимий назоратига олинган.