Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Маҳаллаларда ифторлик тадбирлари давом этмоқда

×

 2023-04-03 13:57:06    175

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қува тумани бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, рўзадорлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.

 

Ана шундай хайрли тадбирларнинг давоми сифатида туманнинг “Олтинариқ”, “Гулобод”, “Султонобод”, “Тошховуз”, “Саноатчилар” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган рўзадорлар учун ифторлик маросимлари ташкил этилди. 

 

Ифторлик дастурхонида ёши улуғ отахону онахонлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, элимизга омонлик, хонадонларга қут-барака сўрашди, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди. Ифторлик олдидан рамазони шариф шукуҳи, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

 

Халқимизга хос эзгу фазилатлар намунаси бўлган ифторлик маросимлари туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.