Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Турк маҳалласида янги ёшлар меҳнат гузари фойдаланишга топширилди

×

 2023-04-03 20:35:10    152

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бериб, инсон қадри тобора улуғланиб, аҳоли турмуш тарзи янада яхшиланиб яхшиланиб бормоқда.

 

Тадбирорлик фаолиятига кенг йўл очилгани, бунинг учун қатор имкониятлар ва шароитлар яратиб берилгани натижасида бугунги кунда оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнес субьектлари фаолияти сезиларли даражада ошиб бормоқда.

 

Ана шундай имкониятлардан самарали фойдаланган Шухратжон Умаралиев ўзи яшаб турган қишлоқ ҳудудида 400,0 млн.сўм маблағ ҳисобига янги “Ёшлар меҳнат гузари” қуриб битказиб фойдаланишга топширди.

 

Қад ростлаган ушбу масканда бугун 15 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланиб, нонвойхона, сартарошхона, косибхона, савдо дўкони, зиё маскани, умумий овқатланиш маскани каби хизматлар соҳаси ўз иш фаолиятини бошламоқда.

 

Муборак кунларда очилиш маросими муносабати билан ташкил этилган ифторлик тадбирида сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, кам таъминланган оила вакиллари иштирок этдилар.

 

Тадбирда сўз олганлар ушбу масканнинг ҳудуд аҳолисига узоқ йиллар ҳизмат қилишини тилаб дуо фотиҳалар қилдилар.