Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЭЪТИБОРДАН КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛМОҚДА

×

 2023-04-06 20:11:52    204

PDF yuklash
Chop etish


Муборак ой муносабати билан Қува туманида ташкил этилаётган ифторлик тадбирлари ҳамда йўқловлар давомида ёши улуғ кексалар, имконияти чекланган,  меҳрга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиб, кўнгилларга шодлик улашилмоқда.

 

Қува тумани Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Авазхон Исмоилов муборак рамазон ойи муносабати билан меҳрга муҳтож оилалар холидан хабар олди.

 

Туман ДСИ раҳбари 4-сектор ҳудудидаги "Дўстлик" МФЙ Бобур кўчасида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, Тўхтасинжон Қўнақовлар хонадонида бўлиб, оила аъзолари билан ифторлик қилди.

 

Ушбу  оилага "Рамазон туҳфаси" сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган хонадон эгалари, тинч ва осойишта юртимизга шукрона айтиб, дуода бўлдилар.