Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Эҳтиёжманд фуқаролар учун ифторлик маросимлари ўтказилмоқда

×

 2023-04-07 13:36:51    364

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос маънавий қадрият ҳисобланади.

 

Шу боис ҳам, Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Қува тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда. 

 

“Қорақум” ва "Янгичек" маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган ифторлик дастурхонига нуроний отахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган оилалар вакиллари таклиф этилди.

 

Ифторлик дастурхонида ёши улуғ онахонлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, хонадонларга барака сўрашди, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди.