Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кўп қаватли уйлар оқава сув тармоғига уланмоқда
2023-04-07 22:33:04 539
Қува тумани марказидаги Ғалаба маалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг оқава сув тармоғига уланмаганлиги узоқ йиллардан буён мазкур уй-жойларда истиқомат қилаётган аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммо эди. Бу эса ушбу уйларда истиқомат қилаётган аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 435-сонли қарорига асосан 1,3 млрд.сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб 2,6 км оқава сув тармоғи тортилиб, марказий тармоққа тортилди ва бу ўз навбатида ҳудуддаги кўп қаватли уйларни ва якка тартибдаги уй-жойларни тармоққа улаш орқали мавжуд муаммо бартараф этилди.
Ҳозирда мазкур уй-жойларни асосий тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда.