Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида «Китобсевар миллат» шиори остида «Китобхонлик ҳафталиги» доирасидаги тадбирлар бошланди.

×

 2023-04-10 20:21:31    255

PDF yuklash
Chop etish


Қува туман ахборот- кутубхона марказида «Китобхонлик ҳафталиги» кўтаринки кайфиятда бошлаб олинди. Ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Халқ таълими бўлими, Туман маданият ва туризм бўлими ходимлари, тумандаги умумтаълим мактаблари кутубхоначилари ҳамда фаол китобхонлар иштирок этдилар.

 

Тадбирда ахборот- кутубхона маркази  мутахассислари томонидан Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан тайёрланган «Буюк қомусий олим» номли услубий қўлланма тарғиботи ўтказилди.

 

Фаол китобхонлар ижросида мавзуга оид шеърлар, рақслар, «Анор» ашула ва рақс халқ дастаси томонидан куй-қўшиқлар, 32- ДМТТ тарбияланувчилари ижросида рақслар намойиш этилди.

 

Тадбирда сўз олганлар ўзларининг эзгу ва самимий тилакларини билдирдилар ва барча китобхонларни «Китобхонлик ҳафталиги» байрами билан муборакбод этдилар.

 

Ўтказилган тадбир барчага хуш кайфият бахш этди.