Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2023 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида Қува туманида молиялаштириладиган ташаббуслар сони жами 23 тага етди
2023-04-11 16:59:14 407
2023 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида Қува туманида молиялаштириладиган ташаббуслар сони жами 23 тага етди, бу эса вилоятда энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди.
Аввалроқ жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми якунига кўра, Қува туманида 8 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10-апрел кунги ПҚ-117-сонли қарори асосида "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратиладиган бўлди.
Хусусан, туманимиздан ҳам яна қўшимча 15 та лойиҳага 16 млрд 660 млн сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.
Умумий натижага кўра лойиҳанинг айни мавсум доирасида туман бўйича молиялаштириладиган ташаббуслар сони 23 донага етиб, уларни амалга ошириш учун бюджетдан 26 млрд 250 млн сўм маблағ ажратилади.
Туман бўйича жами молиялаштириладиган ташаббуслар (дастлабки 8 та ғолиб ва 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган таклифлар 15 та) ҳақида янада батафсил маълумотни қуйидаги манзилли дастур орқалик танишишингиз мумкин.