Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Китобҳонлик ҳафталиги кўтаринки руҳда давом этмоқда

×

 2023-04-12 15:49:27    239

PDF yuklash
Chop etish


Туманимиз аҳолисининг, шу жумладан, ёш авлоднинг билим олиш, маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, интеллектуал эҳтиёжларини қондириш, уларни янгиланаётган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ғоялари ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда китобнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш мақсадида бутун юртимиз бўйлаб «Китобсевар миллат» шиори остида ўтказилаётган Китобхонлик ҳафталиги Қува туманида ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.

 

Бугун ахборот-кутубхона марказида ҳафталик доирасида Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан  «Буюк саркардамизнинг жасорати ва ҳарбий мероси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўзгача тарзда бошланди. 

 

Тадбирда туман ҳокимлиги, ахборот-кутубхона маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Маданият ва туризм бўлими, халқ таълими бўлими масъул ҳодимлари ҳамда тумандаги таълим муассасаларининг ўқитувчи ва иқтидорли ўқувчилари иштирок этди.

 

Умумтаълим мактабидан ташриф буюрган ўқувчилар томонидан  Амир Темур сиймосини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Амур Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар тақдимоти ва мавзуга оид адабиётлар шарҳи ўтказилди. 

 

Тадбирда иқтидорли ёшлар томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ ва рақслар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.