Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари депутатлар назоратида.
2023-05-05 17:03:33 233
Ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишларини тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида Қува туман ҳудудида олиб борилаётган ишларнинг бажарилиши сифати халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари томонидан мунтазам ўрганиб борилмоқда.
Депутатлар гуруҳи томонидан навбатдаги манзиллар Найман, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари бўлиб, ушбу ҳудудларда ички йўлларни асфальтлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар холатини ўрганиш бўлди. Депутатлар бажарилган ва олиб борилаётган ишлар билан танишиб, пудратчи ташкилотлар масъулларига, маҳаллалар фуқаролар йиғини раисларига асфальт қатламини узоқ муддатда сақланиши, хонадонларнинг олди қисмини ободонлаштириш бўйича тегишли тавсияларни бердилар.
Депутатлар томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.