Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

×

 2023-05-05 18:45:47    219

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда 9 май – “Ҳотира ва қадрлаш куни” муносабати билан маънавий маърифий тадбирлар давом этмоқда.

 

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида таълим муассасаларида ҳам ушбу тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

 

Жумладан бугун тумандаги 36-Давлат мактабгача таълим ташкилотида муассасанинг тарбиячи ва тарбияланувчилари томонидан Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб «Ватан азиз, жасорат мангу» мавзусида маданий тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда туман ҳокими Ҳалимжон Умаров, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, давлат тилида иш юритиш бўйича маслаҳатчиси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

 

Муассасанинг тарбиячи ва тарбияланувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар, намойиш этилган саҳна кўринишлари йиғилганларга бирдек манзур бўлди.

 

Тадбир сўнгида муассаса тарбияланувчилари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.