Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Аёли эъзозланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

×

 2023-05-08 12:37:51    142

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги маҳаллаларда “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида маҳаллаларда иш олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари, лидер ва тадбиркор аёллар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, отинойилар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги Толмозор ҳамда Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида “Аёлни эъзозлаган юрт” шиори остида ўтказилди.

 

– Ушбу тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, уларнинг жамият ва оиладаги мавқени янада оширишга қаратилган, – дейди Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Дилрабохон Ахунова. – Қолаверса, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни, аёлларга кўрсатилаётган эътибор, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун яратиб берилаётган имкониятларни кенг тарғиб этишдир. 

 

Ўтказилган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ва оиладаги мавқени янада ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, Президентимиз ташаббуси билан опа-сингилларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик, берилаётган имтиёзлар ҳақида гапирди.

 

Айниқса, хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, хусусан, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, тадбиркорликка жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

 

Тадбирда янграган куй-қўшиқлар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.

 

Мазкур тадбирлар туманимизнинг ҳар бир маҳаллаларида кенг нишонланмоқда.