Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ҳарбий қисмда “очиқ эшиклар куни”

×

 2023-05-08 13:58:31    180

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли Қува туманидаги 11-қўриқлаш взводида тумандаги 45-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда 36-Давлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

 

Туман ҳокимлиги, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ҳарбийлар томонидан ўқувчиларга мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг маълумот ва тушунчалар берилди. 

 

Ёшлар ҳарбий қисмда аскарларнинг яшаш шароити, ҳарбий тайёргарлик борасида ўқув машғулотлари жараёнлари билан яқиндан танишди. Ёшлар билан мулоқотда ҳарбий касб масъулияти, машаққати ҳамда Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги таъкидланди. 

 

– Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсаида ўтказилган ушбу тадбир ўқувчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди, – дейди туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Солижон Ахмаджонов. – Қолаверса, тадбир ёшларимизнинг чегара қўшинлари, миллий армиямиз ва унинг куч-қудратига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. Ҳарбий қисм аскарларининг ҳарбий техника ва жанговар қуроллардан фойдаланиш борасидаги кўргазмалари, ёшлар билан ўтказган мулоқот ҳамда суҳбатлари ёшларнинг ҳарбий бурчга бўлган қизиқишини, она Ватанга муҳаббат, садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.