Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қутлуғ мақом соҳибаларига юксак эҳтиром кўрсатилди

×

 2023-05-15 10:50:33    163

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан бошланиб, бу йил бутун вилоятда учинчи бор кенг нишонланаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали бу қутлуғ мақом эгаси бўлган азиз оналаримизга халқимизнинг юксак меҳри ва эътибори рамзи сифатида ўзгача шукуҳ билан Қува туманимизда ҳам давом этмоқда.

 

Тумандаги Аҳмад ал-Фарғоний мажмуасида ўтказилган “Оналарга эхтиром” шиори остидаги байрам тадбирида тумандаги кекса ёшдаги онахонлар, фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.

 

Шунингдек учрашувда инсоний фазилатлари, самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган оналарга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди, эҳтиром гуллари улашилди.

 

Оналарни улуғлаш ва шарафлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, қутлов совғаларини улашиш имконини бераётган, бу каби ишларни эзгу анъанага айлантираётган фетсиваль туманимиздаги маҳаллалар ва қишлоқлар, корхона, ташкилот ва муассасаларда давом этмоқда.