Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сўнгги қўнғироқ байрам тадбирлари тумандаги барча таълим муассасаларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди

×

 2023-05-25 13:36:57    32

PDF yuklash
Chop etish


Мана кўз юмиб очгунча “Таълим мазмунида янги босқичга қадам” шиори остида 2022-2023 ўқув йили ҳам якунланмоқда.

 

Жорий йилда туманда 11-синфни жами 2740 нафар ўқувчилар тугатмоқда. Шулардан 65 нафарига олтин ҳамда 8 нафарига кумуш медаллари берилмоқда.

 

Яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланган тумандаги умумтаълим мактаб ўқувчиларининг 14 нафари махаллий ҳамда хорижий Олий ўқув юртларига муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлдилар.

 

Тумандаги 67 та умумий ўрта таълим муассасаларида ўтказилган сўнгги қўнғироқ байрам тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 

Байрам тадбирларида кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, битирувчи ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, собиқ битирувчилар иштирок этдилар.