Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


4-синф ўқувчилари юқори синфга қадам қўйдилар.

×

 2023-05-26 11:26:39    115

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг яна бир гуруҳ қалдирғочлар янги билим олиш учун шинам уядан учиб чиқиб кетишди. Таълим муассасасининг 4-«А»  синф  ўқувчилари иштирокида “Келажаги порлоқ ўқувчим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбирда таълим муассасасининг ўқитувчилари, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Ўқувчилар томонидан янграган куй-қўшиқлар, ижро этилган саҳна кўринишлари йиғилганларга бирдек манзур бўлди.


Анъанага кўра, ўқувчиларни юқори  синф раҳбарига тантанали равишда топширилди, ўқитувчилар меҳр ва ғамхўрлик ила болаларни ўз бағирларига олдилар.

Сайёрахон Мамажонова ҳар бир синф раҳбарига хос хусусиятларга кўра, шогирдларини ва уларнинг кучли томонларини яхши билади. Шунинг учун у ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмади ва ўқувчиларнинг ҳар бир энг яхши фазилатлари учун номинациялар билан тақдирландилар. Шунингдек туман, вилоят ва республика миқёсида ўтказилган кўрик танловлар ҳамда фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритган иқтидорли ўқувчилар таълим муассасасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу эса, албатта, ҳаммада ажойиб кайфият ва илиқ хотиралар қолдирди.