Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бу йилги Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақасида биринчи бор қизлар жамоалари қатнашди

×

 2023-05-27 17:17:22    185

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида “Беш ташаббус” доирасида спортнинг футбол тури бўйича ДХХ кубогининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда мини футбол бўйича ўғил болалар ўртасида финал ўйинларида Бахор ҳамда Раста маҳалла ёшлари ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра мазкур спорт тури бўйича Бахор маҳалласи ёшлари 1-ўрин, Раста маҳалла ёшлари 2-ўрин ҳамда Гулистон маҳалла ёшлари 3-ўринни қўлга киритдилар.

 

Катта майдонда ўтказилган баҳсларда эса Тинчлик маҳалласи ёшлари 1-ўрин, Намуна маҳалла ёшлари 2-ўрин ҳамда Оққўрғон маҳалла ёшлари 3-ўринни қўлга киритдилар.

 

Энг қизиқарлиси мини футбол бўйича бу йилги баҳслар қизлар ўртасида ҳам ўтказилди. Туманимиз қизлари футбол бўйича йигитлардан қолишмаслигини исботлашди. Муросаси кечган баҳсларда Болалик маҳалласи жамоаси 1-ўрин, Намуна маҳалла жамоаси 2-ўрин ҳамда Жалаер маҳалла жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар.

 

Қува тумани марказидаги Аҳмад ал-Фарғоний мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун футбол мусобақасининг ғолибларини тақдирлаш маросими муносабати билан концерт дастури бўлиб ўтди.

 

Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ёшлари, мусобоқа иштирокчилари қатнашдилар. Ғолиб жамоалар ва мусобоқаларда яхши натижа кўрсатган ёшлар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

Мусобоқанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган Баҳор, Болалик ҳамда Тинчлик маҳалласининг ёшларига омад ва зафарлар тилаймиз.