Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Имконияти чекланган болажонларга меҳр кўрсатилди

×

 2023-05-27 21:10:57    167

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида туман Ногиронлар жамияти, мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими, “Қизил ярим ой” жамиятьи туман Кенгаши ҳамкорлигида имконияти чекланган болажонлар учун “1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бу кун энг яхши кун” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбир давомида болажонлар иштирокида турли ҳил кўрик танлов ва беллашувлар бўлиб ўтди. Улар учун ташкил этилган байрам дастурҳони давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан янграган куй-қўшиқлар, ижро этилган рақс ва саҳна кўринишлари йиғилганларга бирдек манзур бўлди.

 

Тадбир сўнгида болажонларга эсдалик совғалари топширилди