Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фуқароларга буғдой ва такрорий экин учун ерлар берилмоқда
2023-06-21 13:00:25 299
“Инсон қадри учун” тамойили асосида одамларни рози қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Юртимизда ҳамиша ўзаро меҳр-оқибат, саховат, азалий қадриятларимизни эъзозлаш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғланиб келинган. Эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.
Хусусан, айни пайтда саховатли фермерларимиз томонидан ҳудудлардаги эҳтиёжманд инсонлар ҳамда хўжалик аъзоларига буғдой, буғдой сомонлари ва такрорий экин экиш учун буғдойдан бўшаган ерлар берилмоқда.
Қува туманидаги Болалик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ишонч замин” фермер хўжалигида амалга оширилган ана шундай хайрли ишда туман ҳокими Ҳалимжон Умаров, сектор раҳбарлари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдуқаххор Қодировлар иштирок этдилар.
Болалик маҳалла фуқаролар йиғинидаги 74 нафар “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”ларга рўйҳатга олинган фуқаролар, ишсиз ҳамда эҳтиёжманд оилалар ва фермер хўжалиги аъзоларининг ҳар бирига 200 кгдан буғдой, 20 донадан сомон преци ҳамда 20 сотиҳдан такрорий экин экиш учун буғдойдан бўшаган ер майдонлари ажратиб берилди.
Фермер хўжалиги томонидан мазкур ер майдонлари сомондан тозаланиб экин экишга тайёрлаб берилди. Фуқароларга такрорий экин учун берилган ерлардан унумли фойдаланиб, яхши маҳсулот етиштириш бўйича тавсиялар берилди.