Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туркровот маҳалласининг ички кўчалари асфальтлаштирилмоқда

×

 2023-06-26 14:17:42    151

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туманимизнинг 28 та маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан ички кўчалар асфальтлаштирилиб ўзгача қиёфа касб этмоқда.

 

Ҳусусан тумандаги Туркровот маҳалласининг 7 та кўчаларидаги қарийб 12,5 км ички кўчалар асфальтлаштирилаётгани ҳудуд аҳолисини бирдек мамнун қилмоқда.

 

Ёғингарчилик мавсумида лой, иссиқ кунларда чанг бўлаётган ушбу кўчалар аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммо эди. Бугун эса ҳудуд аҳолиси мамлакатимизда амалга оширилаётган бундай ислоҳотлардан хурсандликларини айтмоқдалар.

 

Албатта ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши ҳамда асфальтлаштириш ишларини лойиҳа асосида сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши туман прокуратурасининг доимий назоратига олинган.