Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 4 пользователей Статистика телефон доверия


Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми

×

 2023-07-05 08:40:34    138

Скачать PDF
Печать


Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров иштирокида 1-сектор штаби биносида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда туман прокурори О.Тошматов, туман ИИБ бошлиғи И.Хусанов ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида мурожаатлар масъуллар томонидан жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.