Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фуқаролар мурожаати ўрганилди

×

 2023-07-06 16:47:40    202

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали “Қува тумани "Толмозор" МФЙдаги “Каркидон” сув омбори ҳудудида жойлашган “Дам олиш масканлари” деб номланган жойда фаолият олиб бораётган деҳқонлардан мурожаат!” сарлавҳаси остида чоп этилган мақолада билдирилган мурожаат туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш давомида мазкур масканда фаолият олиб бораётган фуқаролар билан суҳбатлашилиб қуйидагилар аниқланди.
Жумладан ушбу дам олиш масканларидаги бино иншоотлар ва ер майдонлари кўчмас мулк объектлари тоифасига киритилган. Бинога бириктирилган ер майдонларида бугунги кунда фуқаролар томонидан дехқон хўжалик, боғдорчилик, тадбиркорлик ёки бошқа кўринишда давлат рўйхатидан ўтмасдан жисмоний шахс сифатида фойдаланиб келмоқда. Шунингдек туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан бугунги кунда мазкур фуқароларга ушбу ер майдонлари учун ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланиб келинган. Ушбу ер майдонларидаги боғдорчилик ва деҳқончилик фаолияти учун даромад солиғи ҳисобланмаган.
Биргина мурожаатчи Юнусов Элмуроджон фаолият олиб бораётган маскандаги ер майдони Кадастр агентлиги Қува тумани филиали томонидан тақдим этилган маълумотномада 23548,0 кв.м этиб белгиланган бўлиб, туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан мазкур ер майдонига кўчмас мулк объектлари тоифасига кирувчи ер майдонлари учун ҳисобланган солиқ ставкалари ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган.
Мутахассислар томонидан фуқаролар билан ўтказилган суҳбат давомида уларга бино-иншоотлар эгаллаган ер майдонларидан ташқари боғдорчилик сиқатида фойдаланаётган ер майдонларини белгиланган тартибда туман заҳирасига қайтариш ҳамда аукцион савдолари орқали боғдорчилик йўналишида ижара асосида олишлари мумкинлиги, мазкур йўналишда солиқ ставкалари камроқ ҳисобланиши тушунтирилди.