Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 6 Users Statistics phone helpline


Турк маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари учун замонавий Workaut ҳамда Streetbol майдончаси фойдаланишга топширилди.

×

 2023-07-08 11:59:05    135

Download pdf
Print out


Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг қобилиятини намоён этишларига кўмаклашишга қаратилган “Беш муҳим ташаббус” лойиҳаси доирасида туманимиз ёшлари вилоят, республика босқичларида фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

 

Жумладан лойиҳанинг 2-мавсуми доирасида стол тенниси, шаҳмат, шашка, волейбол, енгил атлетика, Streetboll, миллий кураш, Street Workaut, Ёш китобхон, киберспорт, халқ ва замонавий чолғу, рақс, Қувноқлар ва зукколар ҳамда Заковат йўналишларида тумандан 36 612 нафар ёшлар онлайн рўйҳатдан ўтишди.

 

Мусобоқаларнинг вилоят босқичларида 6 та 1-ўрин, 8 та 2-ўрин, 4 та 3-ўринларни қўлга киритишди.

 

 Мусобоқаларнинг руспублика босқичларида ҳам туманимиз ёшлари муносиб иштирок этиб фаҳрли ўринларни қўлга киритишди.

 

Ҳусусан Турк маҳалла фуқаролар йиғинининг иқтидорли ёшларидан бири Ҳатамов Асадбек спортнинг миллий кураш тури бўйича 16-21 ёш тоифасида 60 кг вазнда шохсупага кўтарилиб фаҳрли 2-ўринни қўлга киритди.

 

Шу муносабат билан мазкур маҳалла ёшлари учун замонавий Street Workaut майдончаси қуриб фойдаланишга топширилди.

 

Тантанали очилиш маросимида маҳалла ёшлари, фаоллар иштирок этишди. Тадбир давомида иқтидорли спортчиларнинг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.