Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида 3000 гектардан ортиқ анорзорлар ташкил этилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган қувалик тадбиркор Мастурахон Сайфутдинова ёш тадбиркорлар билан учрашди

×

 2023-08-30 16:40:34    122

PDF yuklash
Chop etish


Иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган фаол бизнес вакиллари иштирокида вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида маҳалла фаоллари ва ёшлар билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда.

 

Бугун Қува туманидаги “Ёшлар маркази”ди ўтказилган очиқ мулоқотда “Фарғона анорзори” МЧЖ раҳбари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ҳодими, Фарғона Давлат университети фаҳрий профессори Мастурахон Сайфутдинованинг муваффақиятли тадбиркорлик йўли бош мавзу бўлди.

 

Учрашувда туманимизда фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар, ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

 

Учрашув аввалида Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилаётган қулай муҳит ва шарт-шароитлар, илгари сурилаётган янги ташаббуслар, тақдим этилаётган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб ўтилди.

 

Мастурахон Сайфутдинова юртимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, муносиб марраларни қўлга киритиш зарурлигини таъкидлади. Иштирокчилар тадбиркорлик йўналишида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида нафақат Қува туманида балки, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларида анорзорлар ташкил этилишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшгани ва бугунги кунда мазкур анорзорларда етиштирилаётган мевалар чет мамлакатларга экспорт қилинаётганлиги йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.