Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон халқчил ва ижтимоий давлатдир” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

×

 2023-09-12 08:48:07    72

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги 13-болалар мусиқа мактабида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг аҳолини ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби”нинг навбатдаги тадбири ўтказилди.

 

Қайд этиш лозимки, Омбудсманга юборилаётган фуқаролар мурожаатлари аёллар, ёшлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан бехабар эканликларини кўрсатмоқда. Шу мақсадда, Омбудсман институти минтақавий вакили томонидан мурожаатлар шахар, туманлар кесимида таҳлил қилинди ва аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга зарурат бўлган соҳалар танлаб олинди.

 

Бугунги тадбир давомида Фарғона вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Г.Қодирова – хотин-қизларга нисбатан зўравонликка оид холатларга қарши кураш борасида қабул қилинган  қонунчиликдаги янгиликлар хақида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгашининг масъул ходими А.Тўрахўжаев - Янги Мехнат кодексининг фуқаролар мехнат хуқуқларини химоя қилиш ва мехнатини мухофаза қилишдаги ахамияти, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси масъул ходими А.Мухторжонов - вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси томонидан ахолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлаш борасида олиб бораётган фаолияти, сохада қабул қилинаётган норматив-хуқуқий хужжатларнинг мохияти ва ахамияти тўғрисида  маълумот бердилар.    

 

Тадбирда сўз олган, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов “Омбудсман мактаби” доирасида ўтказиладиган тадбирлардан асосий мақсад фуқароларнинг хуқуқий хабардорлигини ошириш, хусусан янги қабул қилинаётган қонунлар, норматив-хуқуқий хужжатлар асосида ёшларга, аёлларга, кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга яратилаётган шароитлар, имтиёзлардан уларни хабардор қилишдан иборат эканлигини қайд этди.  Шунингдек, Омбудсманнинг минтақавий вакили фуқароларга мурожаатлар билан ишлаш ва харакати чекланган шахслар сақланаётган муассасаларга амалга ошираётган мониторинг ташрифлари ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилиш усулларига ҳам тўхталди.

 

Ўзаро мулоқотлар давомида танланган соҳалар ва масалалар бўйича фаолият юритадиган ваколатли давлат органларига асослантирилган мурожаатларни киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилди. Бу эса  фуқароларга амалий ва манзилли ёрдам кўрсатишда давлат органи ва аҳоли ўртасида конструктив алоқаларнинг ўрнатилишига хизмат қилади.

 

Омбудсман мактаблари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан мунтазам равишда республика бўйлаб ташкил этилади, имкон доирасида ҳар бир маҳаллага кириб, фуқаролар таклиф ҳамда муаммолари ўрганилади ва таҳлил қилинади.

 

Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар бўйича ҳам таклифлар олинди.