Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2023 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида Чилон маҳалласининг 3 та лойиҳаси юқори овоз тўплаб ғолиб бўлди
2023-09-16 17:23:08 298
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсуми якунланди. Жорий йилнинг 27 августидан 16 сентябрга қадар давом этган жараёнда туманимизда жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 271 таси овоз бериш босқичига ўтказилган эди.
Ташаббусли бюджет лойиҳасининг натижаларига кўра туманда амалга ошириш қиймати 8 млрд 939 млн сўмлик 6 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилди.
Хусусан, Чилон МФЙ ўрда кўчасининг 3000 метр ички йўлларини асфальтлаштириш 6497 та овоз билан, Чилон мфй худудидаги кўчаларга 16 000 метрга 50 мм2ли СИП электр кабеллари линияси тармоғларини тортиш ва худуддаги 30 дона 10 кв линияли бетон таянч устунларини янгилаш ва қуёш панелли кўча чироқлари ўрнатиш 6265 та овоз билан, 48-умумий ўрта таълим мактабининг синф хоналарини замонавий электрон доскалар ҳамда мебеллар билан жиҳозлаш 6176 та овоз билан, Байналминал МФЙ Хожибек кўчасининг 3000 метр ички йўлларини асфальтлаштириш 6122 та овоз билан, Чилон мфй Орифбой кўчасига янги Сип 50 мм2 электр кабель тармоғи тортиш ва 10 квли тармокларни янгилаш 5990 та овоз билан ҳамда Каттақишлоқ МФЙ Янги чеклар кўчасининг 1 км, Қорғонча кўчасининг 500 метр, Латок бўйи кўчасининг 500 метр, Шахмат кўчасининг 700 метр Тол кўчасининг 300 метр жами 3000 метр ички кўчаларни асфальтлаш лойиҳалари 5916 та овоз тўплаб ғолиб дея топилиб, мазкур таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.