Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Миллий либос-миллат кўрки

×

 2023-09-28 19:57:36    351

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар қандай миллатнинг ўзига ҳослигини кўрсатувчи қадрият ва тимсоллар, мезон ва манбалар мажмуида миллий либослар ҳам алоҳида ўрин тутади.  Миллий либослар халқнинг узоқ асрлик ўтмиши, қадимий урф-одат ва анъаналари, диди эстетик қарашларини ўзида мужассам этади.

 

Миллий либосларимиз нафақат миллатимиз кўркини, балки маънавий мафкураларимизни ва дунё тамаддунида тутган ўрнимизни ҳам намоён этади.

 

Шу боисдан ҳам республикамизда ҳар йили сентябр ойида миллий либосларимизни тарғиб этишга қаратилган “Хон атлас” фестивалини ўтказиш анъанага айланди.

 

Шу муносабат билан, бугун Қува туманидаги корхона,  ташкилот ва таълим муассасаларида “Хонатлас-2023” “Xonatlas - 2023” фестивали доирасида маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

Ҳусусан Қува тумани касб-хунар мактаби, тиббиёт техникуми, умумтаълим мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирокида ўтказилган тадбирларда куйланган куй-қўшиқлар, ижро этилган саҳна кўринишлари, шеърлар, кўрик танловлар ва давра суҳбатлари иштирокчиларга бирдек манзур бўлди.

 

Фестивал доирасида пахта майдонларида меҳнат қилаётган теримчилар ҳам четта қолмади, хотин-қизлар фаоллари томонидан теримчиларга атлас матолари совға қилинди.

 

Бу каби тарғибот тадбирлари ҳотин-қизларнинг ҳамда ўқувчиларнинг миллий қадриятларга муҳаббат ва эътиборини ошириб, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.