Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ўзбекистон — 2030” стратегиясидаги асосий ғоялар: Таълим тизимидаги асосий ислоҳотлар
2023-10-25 19:22:41 258
Болаларни мактабгача таълим ва тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш.Давлат мактабгача таълим ташкилотларини 100 фоиз компьютер синфи билан таъминлаш орқали тарбияланувчиларда бошланғич компьютер саводхонлиги кўникмаларини шакллантириш. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш.700 га яқин номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, педагоглар учун методик қўлланмалар ва мобиль иловалар яратиш.Янги авлод дарсликлари асосида планшетлар учун 1 000 та мультимедиа дастурларини яратиш.Таълим ташкилотларига ҳар йили 500 нафар “тил эгалари” бўлган хорижий мутахассисларни жалб этиш.1 000 нафар тарбиячи ва ўқитувчиларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш.500 минг нафар мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш.Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 1 000 тага етказиш.Келгуси беш йилда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун 1 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш.2024 йилдан бошлаб ҳар йили давлат-хусусий шериклик асосида камида 100 тадан умумий ўрта таълим муассасалари қурилиши бўйича шартномалар тузиш.Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар улушини 3 баробарга ошириш.Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 50 фоизга етказиш.Умумий ўрта таълим ташкилотларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш.30 та олий таълим муассасасининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.“Топ-500”га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма таълим дастури асосида “икки дипломли тизим”ни жорий этиш.10 та олий таълим муассасасини дунёнинг энг нуфузли “Топ-1 000” олий таълим ташкилотлари рейтингига киритишга эришиш.5 та олий таълим муассасасини миллий тадқиқот олийгоҳларига айлантириш.Қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ҳамда 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш.Фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун 3 триллион сўм маблағ ажратиш.
Г.Қодирова
Қува тумани
Адлия бўлими бошлиғи