Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қувалик ўқувчи ёшларга “Ватан таянчи” кўкрак нишонлари топширилди
2023-11-17 18:12:46 176
Қува туманидаги умумтаълим муассасаларида ташкил этилган “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг 200 нафар аъзосига “Ватан таянчи” кўкрак нишони топширилди.
Аҳмад Ал-Фарғоний мажмуасида ташкил этилган тадбирда вилоят Мудофаа бошқармаси, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги масъул ҳодимлари, туман мудофаа ишлар бўлими раҳбари ҳамда масъуллари, туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, фахрийлар ва ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар ушбу шарафли нишонга сазовор бўлган ёшларни қутлаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 2 мартдаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида бугунги кунда тумандаги 67 та умумтаълим мактабининг ҳар бирида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган.
Ушбу ватанпарварлик ташкилотлари ўз сафида минг нафардан ортиқ ўқувчиларни бирлаштирган.