Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

×

 2023-11-23 16:25:07    146

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали Қува тумани Гўзал маҳалла фуқаролар йиғини Тинчлик кўчасидаги кўп-қаватли уй-жойларда яшовчи фуқаролар томонидан ипотека кредит фоизларини ошганлиги юзасидан қилган мурожаатлари “Ўзмиллийбанк” АЖ Қува банк ҳизматлари маркази ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида фуқароларга “Ўзмиллийбанк” АЖ Қува банк ҳизматлари маркази қуйидагилар бўйича тушунтиришлар берилди.

 

Ҳусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3863-сонли “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи беш йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитларини ажратиш белгиланганлиги тушунтирилди.

 

Фуқаролар билан тузилган шартномада ушбу шартлар кўрсатиб ўтилганлиги ҳамда ўша даврда бу тўғрисида фуқаролар тушунтиришлар берилганлиги айтиб ўтилди.

 

Шунингдек шартномага асосан фуқароларга банк томонидан 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган муддат оралиғиғида жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари юқорида кўрсатилган қарорларга асосан ажратилганлиги тушунтирилди.