Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чилон маҳалласида янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди
2023-11-24 12:12:20 160
Муҳтарам Президентимиз тамонидан жорий этилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бугун фуқароларимизнинг узоқ йиллирдан буён қийнаб келаётган муаммоларига ижобий ечим бўлмоқда.
Жорий йилда лойиҳанинг 1-мавсумида туманда 23 та лойиҳалар амалга оширилган бўлса шундан 2 та лойиҳада Чилон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси бирдалиги ғалаба қозонган.
Мазкур лойиҳа доирасида бугун маҳаллада фойдаланишга топширилган спорт мажмуаси маҳалла ёшлари учун Конституциямизнинг 31 йиллиги байрами арафасида маҳалла ёшлари учун катта туҳфа бўлди
Тантанали очилиш маросими муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Халимжон Умаров, сектор раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб маҳалла бирдамлигини алоҳида эътироф этишди. Тадбир давомида спорт мажмуасига кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек маҳалла ёшлари ўртасида спорт мусобоқаси ўтказилди.
Алоҳида такидлаш жоиз “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2 мавсумида жами 6 та лойиҳалар ғолибликни қўлга киритган бўлса, мазкур лойиҳаларнинг 3 таси Чилон маҳалласида амалга оширилади. Бугун лойиҳа доирасида электр энергиясини яхшилаш ва ички йўлларни асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.