Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҚУВА ТУМАНИДА “КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-30 11:36:44 138
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан 2023 йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди.
Бугун Қува тумани "Абу Али Ибн Сино" номидаги жамоат саломатлиги техникуми биносида бўлиб ўтган йиғилишда Қува тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи Ж.Ҳолматов ва Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди раиси З.Омоновлар иштирок этди.
Йиғилишда коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш, келиб чиқиш сабабларини барвақт аниқлаш, бундай омилларни тамомила бартараф этиш каби муҳим вазифалар муҳокама этилди. Маърузачилар томонидан коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг асосий тушунча ва тамойиллари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш давомида ҳуқуқ-тартибот идораларининг масъул ходимлари сўзга чиқиб, коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтдилар.