Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳоли мурожаатлари ўрганилди

×

 2023-12-10 14:58:55    266

PDF yuklash
Chop etish


“Sevimli” телеканалининг “Zamon” информацион дастури орқали эфирга узатилган Қува тумани Сўфи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп-қаватли уй-жойларда истиқомат қилувчи аҳолини қийнаб келаётган мурожаатлар юзасидан масъуллар жалб этилиб, мавжуд ҳолат ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида мазкур кўп қаватли уй-жойлар хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати шартнома асосида том қисмлари янгитдан ёпиб берилган.

 

Бироқ мазкур кўп қаватли уй-жойларни оқава сув ва табиий газ тармоқларига улашнинг имкони йўқлиги сабабли суюлтирилган газ балонлари ва кўмир заҳираси билан таъминланган.

 

Ҳудуд аҳолисининг болалар майдончаси, ҳожатҳона ва омборхона қуриш масаласида қилган мурожаатларига асосан 2024 йилнинг 2 чораги давомида ҳудуддаги бўш ер майдонларида мазкур ишларни амалга ошириш белгилаб олинди.

 

Ҳудуддаги ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олиш масаласида қилинган мурожаатлар Қува тумани кадастр палатаси томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар аниқланди.

 

Жумладан мазкур ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли Фармонига асосан фуқаро М.Каримова фойдаланиб келаётган Сўфи МФЙ, Сўфи кўчасида жойлашган ҳовли жойни эгалик қарорини тиклаш учун, Сўфи МФЙ томонидан берилган маълумотнома ҳамда фуқаронинг Давлат ҳизматлар марказига берган 4334522-сонли буюртма аризасига асосан эгалик хужжатларига расмийлаштириб берилган.