Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманидаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини соз ҳолатда ишлаши назоратга олинди.

×

 2023-12-12 18:36:29    196

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрел кунги ПҚ-118-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, иситиш тизимларини давлат ҳусусий шерикчилик асосида модернизация қилиш белгиланган.

 

Модернизация қилиш белгиланган объектлар 2 та лотга ажратилиб белгиланган тартибда тендр танловлари асосида “Мумтоз Мухаммад Султон” МЧЖга 113 та, “Шарқ жавоҳири” хусусий корхонасига 46 та ижтимоий соҳалар бириктирилган.

 

Ўтказилган ўрганишлар натижасида мавжуд 159 та объектларнинг 113 тасида иситиш трубаларини, 114 та объектларда иситиш радиаторларини алмаштириш, 133 та объектларидаги 461 та иситиш қозонхоналарини янгилаш белгиланган. Ҳозирда иситиш трубалари ва радиаторлар тўлиқ янгиланиб, 125 та объектларга 449 та қозонхоналар ўрнатилди. Қолган 13 та объектлардаги 18 та иситиш қозонларини ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

 

Ижтимоий тармоқлар орқали тумандаги 58-умумтаълим мактабининг иситиш тизимларини ишламаётганлиги, синф хоналарининг харорати пастлиги натижасида ўқувчи ва ўқитувчилар иссиқ кийим бошларда дарс жараёнларида қатнашаётганлиги юзасидан қилинган видео мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди.

 

Жумладан мазкур таълим муассасасига “Шарқ жавоҳири” хусусий корхонаси томонидан 5 та иситиш қозонхоналари ўрнатилган бўлиб, таълим муассасасига бириктирилган қозонхонага ўт ёқувчи сифатида вақтинчалик ишга олинган ишчи ҳодиаларнинг душунба кунидан буён ишга чиқмаганлиги сабабли, қозонхоналарни ёқиш ишлари амалга оширилмаган.

 

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тадбиркор томонидан янги ишчи ҳодимлар шартнома асосида ишга қабул қилиниб, мавжуд муаммолар бартараф этилди.

 

Шунингдек туман ҳокимлиги томонидан ҳар бир мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига биттадан масъуллар бириктирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма топшириқлар берилди.

 

Бириктирилган масъуллар томонидан ўзлари бириктирилган ижтимоий соҳа объектларида кунлик назорат ўрнатилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш белгилаб берилди