Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мактабгача таълим ташкилотидаги мавжуд ҳолат ўрганилди

×

 2023-12-21 16:45:52    239

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали Қува тумани Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14-Давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси ташқи деворлари ҳамда эшикларининг  таъмирталаблиги, санитария қоидаларига амал қилинмаётганлиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш муддат ўтиб кетганлиги юзасидан йўлланган мурожаат, туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида жойига борган ҳолда ўрганилди. 
Ўрганиш давомида ҳақиқатда 14-Давлат мактабгача таълим ташкилотининг эшик ва ромлари ҳамда бино таъмирталаб ҳолатдалиги аниқланди. Тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда эшик ва ромлари таъмирланди. Бино-иншоотнинг ташқи фасадлари ва деворларини таъмирлаш юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди
Туман санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан мактабгача таълим ташкилотидаги санитария қоидаларига амал қилиниши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш муддатлари, ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари ўрганилди. Сақлаш муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда истеъмолдан чиқарилди. Фаолиятида камчиликка йўл қўйганлиги сабабли мактабгача таълим ташкилотининг ҳўжалик ишлари мурдирига санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилиб БҲМнинг 3 баравари, муассасанинг ҳамширасига БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима чораси қўлланилди.
Шунингдек 14-мактабгача таълим ташкилоти мудирасига белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлимига тақдимнома киритилди.