Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қақир маҳалласида жойлашган футбол майдони бўйича ўрганиш ўтказилди
2024-01-24 10:56:17 184
Ижтимоий тармоқларда Қува тумани Қақир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган футбол майдонини бузиб ташланаётганлиги ва ноқонуний ўзлаштириб олинганлиги бўйича тарқалган ҳабарлар юзасидан ўрганишлар ўтказилди.
Жумладан Қува тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ҳамда кадастр агентлиги ҳодимлари томонидан ўтказилган мониторингда, “Қақир” МФЙ, Қақир қишлоғида жойлашган ўйингоҳ фуқаро Д.Солиевга собиқ М.Шербўтаев номли ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси вакиллар йиғилишининг 03.10.2005 йил кунги 20-сонли қарори ва Қува тумани ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимининг 11.11.2005 йилдаги далолатномаси асос қилиниб, туман ҳокимининг 14.11.2005 йилдаги 688-сонли хусусийлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ҳамда 23.04.2010 йил кунги Қува туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр ҳизмати томонидан рўйҳатдан ўтказилган.
Қува тумани ҳокимининг 14.11.2005 йил кунга қарори бандларига кўра фуқаро Д.Солиевга собиқ М.Шербўтаев номли ширкат хўжалиги тасарруфидаги 1967 йилда қурилган 3000 ўринли ўйингоҳнинг эгаллаган жами 12100 кв.м ер майдони, шундан 1200.0 кв.м бино ўрни, 440.0 кв.м. асфальт майдон, 7475,0 кв.м. футбол майдони, 2985,0 кв.м очиқ майдон доимий фойдаланиш учун бириктириб берилган.
Мазкур футбол майдони “Кўчмас мулк савдо ҳизмати” МЧЖ томонидан 19.09.2012 йил куни 263-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, фуқаро Д.Солиевдан, фуқаро Д.Собировга ўтказилган.
Ўйингоҳни ҳуқуқий хужжат бўйича ер майдони 12100 кв.м бўлиб, жойига бориб хатлов қилинганида, фуқаро Д.Собиров 23266 кв.м ер майдонидан фойдаланиб келаётганлиги, яъни ҳозирда 10166 кв.м ер майдонидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича туман Давлат кадастр агентлиги томонидан 21.07.2023 йил куни фуқаро Д.Собировга ноқонуний фойдаланиб келаётган 10166 кв.м ер майдонини туман заҳирасига қайтариш ва қонунбузилиш ҳолатларига қўйилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида кўрсатилган маъмурий хуқуқбузарлик содир этганлиги бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Шунингдек фуқаро Д.Қурбонов томонидан давлат ҳизматлари орқали мазкур ер майдонига намунавий лойиҳалар асосида хар бири 400.0 кв.м, жами 30 дона турар-жой бино ва иншоотлари ҳамда қолган қисмида икки дона мини футбол ўйингоҳи қуриш учун мурожаат қилган ва мурожаатига асосан туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан Қақир МФЙ ҳудудининг бош режаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли, объект жойлашуви бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида тузилган архитектура-шаҳарсозлик кенгашига юборилган ҳамда кенгаш томонидан жойлашув бўйича рад жавоби берилган
Туман Кадастр агентлигига фуқаро Д.Собировга тегишли бўлган ўйингоҳ жойлашган ер майдонидан ноқонуний фойдаланаётган 10166 кв.м ер майдонини туман заҳирасига қайтариш бўйича тегишли хужжатларни тайёрлаш ва судга ариза билан мурожаат қилиш вазифаси топширилди.