Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда

×

 2024-01-25 13:19:14    158

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида Маҳаллаларда аҳоли муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш ҳамда мазкур йўналишда амалий ёрдам бериш  бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ҳусусан Қува туманида “Меҳр дафтари” тизимига киритилган 4 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида, график дизайнлашни ўрганиши учун “Acer nitro 5” русумли замонавий ноутбук, ИТ 3 Д МАХ йўналишини ўрганиш учун “Samsung” русумли замонавий ноутбук, хусусий мактабда ўқиши учун бир йиллик шартнома тўлов маблағлари қопланди ҳамда васийликка олган оилани рағбатлантириш ва қўшимча дарсларни ўзлаштиришига кўмаклашиш учун ноутбук ва 3 та рус, инглиз, араб тилини ўрганиш учун дарслик китоблар тўплами бепул топширилади.

 

Шунингдек ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачалари ва тиббий жиҳозлар топширилди.